Россияда Путин сиёсатидан норозилар кўпаймоқда — сўровнома

Россияда Путин сиёсатидан норозилар кўпаймоқда — сўровнома

«Левада-центр» маркази ўтказган сўровнинг қатнашганларнинг 60 фоизи Россияда ишлар режадагидай кетмоқда, деб ҳисоблайди (таққослаш учун, август ойида бу кўрсаткич 67 фоизни ташкил этган).

Бир ой давомида Россия президенти Владимир Путинга ишонч рейтинги 83 фоиздан 77 фоизга тушиб кетди. Путиндан норозилик рейтинги, аксинча, 15 фоиздан 21 фоизга кўтарилди.

Aгар Давлат Думасига сайловлар келаси якшанба куни бўлиб ўтган бўлса, «Ягона Россия» 36 фоиз овоз олган бўларди (ёзга қараганда рейтинг 4 фоизга тушиб кетган).

Сўров 22-28 сентябр кунлари – Украина урушига қисман сафарбарлик бошланганидан сўнг дарҳол ўтказилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур воқеадан сўнг, ўн минглаб россияликлар мамлакатлар тарк этишмоқда. 

«Левада-центр Россияда «хорижий агент» сифатида тан олинган.