Киевнинг "дронлар ҳужуми"дан сўнг Россия "ғалла битими"да иштирок этишни тўхтатади

Киевнинг "дронлар ҳужуми"дан сўнг Россия "ғалла битими"да иштирок этишни тўхтатади

Россия Севастопол акваториясидаги терактдан сўнг “ғалла келишуви”даги иштирокини тўхтатди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.

29 октябр куни Киев режими томонидан Британия мутахассислари иштирокида Қора денгиз флоти кемалари ва “ғалла йўлаги” хавфсизлигини таъминлашга жалб қилинган фуқаролик кемаларига қарши амалга оширилган террорчилик ҳаракатини ҳисобга олган ҳолда Россия томони Украина портларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича келишувларни амалга оширишда иштирок этишни тўхтатади”, - дейилган Мудофаа вазирлиги баёнотида..

Бугун эрталаб Қора денгиз флотининг кемалари Севастопол кўрфази сувларида ҳаво ва ер усти типидаги дронларнинг ҳужумини қайтарди.
Шаҳардаги объектларга зиён етказилмади. Ҳужум бир неча соат давом этди, Севастопол губернатори Михаил Развожаев буни махсус операция бошланганидан бери энг кенг қамровли деб атади.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, теракт Украинанинг 73 - денгиз операциялари махсус маркази ҳарбийлари томонидан амалга оширилган.

Уларга Николаев вилоятининг Очаков шаҳрида жойлашган британиялик мутахассислар раҳбарлик қилишди.