Бу қишда Украинада миллионлаб одамларнинг ҳаёти хавф остида

Бу қишда Украинада миллионлаб одамларнинг ҳаёти хавф остида

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, бу қишда Украинада миллионлаб инсонлар ҳаёти хавф остида бўлади.

Украина энергетика инфратузилмасининг ярми шикастланган ёки вайрон бўлган, 10 миллиони эса электрсиз қолган, дейди ЖССТнинг Европа минтақавий директори доктор Ханс Aнри Клуге.

Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати -20C (-4Ф) гача тушиши кутилмоқда. ЖССТ Россия босқинчилиги бошлангандан бери соғлиқни сақлаш инфратузилмасига 703 та ҳужумни ҳужжатлаштирган.

Ўтган ҳафта Россия урушдаги энг оғир ҳаво бомбардимонларидан бирида кўпроқ енергия иншоотлари ва фуқаролик биноларига зарба берди.Бу жанг майдонидаги муваффақияцизликлардан сўнг Россиянинг яқинда қўллаган тактикаси бўлиб, қиш бошланиши билан унинг таъсири кескинроқ сезила бошлади.

“Оддий қилиб айтганда, бу қиш омон қолиш билан боғлиқ бўлади”, деди доктор Клуге Украина пойтахти Кийевда бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Украина соғлиқни сақлаш тизими «ҳозирча урушдаги энг қора кунларини» бошидан кечирмоқда ва энг яхши ечим — бу можарога барҳам бериш, дея қўшимча қилди у.

Доктор Клугенинг айтишича, ҳужумлар натижасида юзлаб касалхоналар ва соғлиқни сақлаш муассасалари «энди тўлиқ ишламаяпти, асосий эҳтиёжларни қондириш учун ёқилғи, сув ва электр қуввати йўқ». ЖССТ ҳужумни зўравонлик билан бир қаторда касалхоналар, тез ёрдам ва тиббий буюмларга таҳдид қилинган зўравонлик сифатида белгилайди.

Туғруқхоналарга инкубаторлар, қон банкларига музлатгичлар ва интенсив терапия ётоқлари вентиляторларга муҳтож, деди доктор Клуге ва «ҳамма энергия талаб қилади».ЖССТнинг таъкидлашича, уч миллионгача одам иссиқлик ва хавфсизлик излаб уйларини тарк этиши мумкин

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter