Британия суди Шотландия мустақиллиги бўйича референдумга рухсат бермади

Британия суди Шотландия мустақиллиги бўйича референдумга рухсат бермади

Фото: PA Images

Британия парламенти розилигисиз Шотландия иккинчи марта мустақиллик референдумини ўтказа олмайди. Бу ҳақда Буюк Британия Олий суди қарор чиқарди.

Олий суд бундай референдум нафақат Шотландия, балки бутун Бирлашган Қироллик учун муҳим аҳамиятга эга деган хулосага келди.


«Шотландия парламенти Шотландия мустақиллиги бўйича референдум ўтказиш учун қонун қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас», — деб хулоса қилди суд раиси Роберт Рид.

Суд ҳукми Шотландия ярим автоном ҳукуматининг 2023 йил октябр ойида Буюк Британия таркибидан чиқиш бўйича референдум ўтказиш истагини йўққа чиқармоқда.

Шотландия бош вазири Никола Стёржен ижтимоий тармоқда суд қароридан ҳафсаласи пир бўлгани ҳақида ёзди.

«Буюк Британия парламенти розилигисиз Шотландияга ўз келажагини танлаш имкони берилмади. Бу Буюк Британия билан ихтиёрий шериклик ҳақидаги ҳар қандай ғояни афсонага айлантиради».

Стёржен Олий суддаги мағлубиятдан сўнг, ўзи раҳбарлик қилаётган Шотландия миллий партияси (ШМП) Буюк Британияда 2024 йилга мўлжалланган навбатдаги сайловни «де-факто» мустақиллик референдумига айлантиришни ваъда қилди.

Шотландия мустақиллиги тарафдорлари Эдинбургдаги парламент биноси олдида ва бошқа жойларда митинг ўтказишни режалаштирмоқда.

Англия, Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландияни ўз ичига олган Бирлашган Қиролликнинг 68 миллионлик умумий аҳолисидан тахминан 5,5 миллионини шотландлар ташкил қилади. Мамлакат 1999 йилдан бошлаб ўз парламенти ва ҳукуматига эга.

Шотландия мустақиллиги бўйича биринчи референдум 2014 йилда ўтказилди. Унда минтақада яшовчи фуқаролардан «Мамлакат мустақил бўлиши керакми?» деган саволга жавоб бериш сўралган эди. Якуний натижаларга кўра, овоз берганларнинг 55,3 фоизи ажралиб чиқишга қарши бўлди, 44,7 фоизи эса мустақилликни ёқлади.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter