Россия ТВсида Путиннинг отаси урушда ҳалок бўлгани айтилди

Россия ТВсида Путиннинг отаси урушда ҳалок бўлгани айтилди

Россиянинг «Биринчи канал»и президент Владимир Путиннинг отаси Иккинчи жаҳон уруши даврида, 1942 йилда вафот этганини эълон қилиб юборди. Қизиғи, Россия президенти 1952 йилда туғилган.

Телеканалда берилган лавҳа остидаги «югурувчи қатор»да шундай дейилган: «Бу ҳақда Владимир Путин ҳам маълум қилди. Унинг отаси Невский ҳудудида душман ҳалқасини ёриб ўтаётганда ҳалок бўлган».

Эфирга узатилаётган лавҳа немисларнинг Ленинград вилоятидаги жиноятлари ҳақида бўлган.
Маълумот учун, Россия президенти 1952 йилда туғилган, отаси Владимир Спиридонович эса 1999 йилгача умр кўрган.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter