Лукашенко Украинага Беларусь қўшинларини киритадими?

Лукашенко Украинага Беларусь қўшинларини киритадими?

Фото: Soyuz.by

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат Қуролли кучлари Украина ҳудудига киритилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда «БелТА» хабар берди.

«Бу мутлақо бемаънилик. Агар биз Қуролли кучлар билан тўғридан-тўғри ушбу можарога аралашсак, вазиятни ёмонлаштирамиз. Бу Беларуснинг можародаги роли эмас», — дейди Лукашенко.


Президент Беларусь ҳеч қачон махсус ҳарбий амалиётда қатнашишдан бош тортмагани ва ҳарбийларнинг бевосита иштирокисиз бошқа йўналишларда ёрдам бераётганини айтди.

«Биз урушга аралашмаймиз, ҳеч кимни ўлдирмаймиз. У ерга ишчи кучини юбормаймиз, чунки бунга эҳтиёж йўқ», — деди Беларусь раҳбари.

Беларуснинг Россия-Украина низосига муносабати
Россия Украинада 24 февралдан буён махсус операция олиб бормоқда. Лукашенко Беларусь низода қатнашмаётганини ва қатнашишни режалаштирмаётганини бир неча марта таъкидлаган. «Тағин мени қандайдир ҳужумни режалаштиряпти, Украинани Беларусь ҳудудидан бомбардимон қилмоқчи деб ўйламанг. Сизнинг ва менинг фарзандларимиз жанг қилишини ҳеч ҳам истамайман. Улар нимани деб жанг қилиши керак?» — деган эди у августда.

Сентябрда Лукашенко Беларусь ўз ҳудуди орқали Россия армиясига яширинча зарба берилишига йўл қўймаслигини маълум қилди. Кейинроқ эса у Беларусь ҳеч кимга ҳужум қилмаганини ва ҳужум қилмаслигини айтди ва Украинада қон тўкилишини тўхтатиш учун ҳамма чорани кўришга ваъда берди.

Кейинроқ Александр Лукашенко Беларусь Россия Украинага қарши олиб бораётган «махсус ҳарбий операция»да қатнашаётганини, аммо ўз ҳарбийларини зиддият ҳудудига юбормаётганини айтди. «Украинадаги махсус ҳарбий операциядаги иштирокимизга келсак, биз унда қатнашяпмиз. Буни яширмаяпмиз. Лекин биз ҳеч кимни ўлдирмаяпмиз. Ўз ҳарбийларимизни ҳеч қаерга юбормаяпмиз. Биз ўз мажбуриятларимизни бузмаяпмиз», — деди Лукашенко.

10 октябрь куни Беларусь президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан «Иттифоқ давлати ғарбий чегараларидаги кескинлик сабабли» минтақавий қўшинлар гуруҳини кучайтириш ҳақида келишиб олганини маълум қилди.

15 октябрь куни эса минтақавий қўшин гуруҳларининг россиялик ҳарбийлардан иборат дастлабки эшелонлари Беларусга етиб келди.

25 октябрда Россия Украинага Беларусь ҳудудидан камикадзе дронлар билан зарба берди.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter