«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Дунё » Марк Цукерберг Apple сиёсатини танқид қилди

Марк Цукерберг Apple сиёсатини танқид қилди

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг иловаларни бошқариш бўйича Apple сиёсатини танқид қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Цукерберг ҳар йили ўтказиладиган New York Times DealBook Summit’ида бу бўйича гапирган.


«Агар мавжуд бўлган асосий компьютер платформалари — Windows, Android, iOS’га қарасангиз Apple қурилмада қайси иловалар тугашини назорат қиладиган ягона компания сифатида ажралиб туради», — деди Меtа раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, бундай сиёсат нафақат фойдаланувчиларга, балки Apple билан ҳамкорлик қилаётган дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларга ҳам зарар етказади. Цукербергнинг фикрича, қаттиқ назорат туфайли Apple мобил экотизимидаги фойданинг катта қисми дастурчиларга эмас, балки IT гигантига тушади.

Шунингдек, Facebook асосчиси Apple сиёсати бошқа технология гигантлари, жумладан, Microsoft ва Google’дан фарқ қилишини айтди. Хусусан, улар иловалар дўконларида мавжуд бўлмаса, иловаларни бошқа платформалардан қурилмага юклаб олиш имконини беради.

«Компаниялар ўз иловаларини рақобатчилар томонидан бошқариладиган платформалар орқали етказиб бериши керак — бу манфаатлар тўқнашуви», — дейди Цукерберг.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Apple’ни цензурада айблаб, Twitter’да «сўз эркинлигини бостириш»га оид ҳужжатларни чоп этишга ваъда берганди.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР