«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Дунё » Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди

Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди

Фото: Delfi

Россия ҳарбийлари ўқ-дорилар тақчиллиги ва Украина Қуролли кучларининг логистика бўйича зарбалари туфайли кенг кўламдаги ҳужумларни амалга ошира олмайди. Буюк Британия разведкаси бу борадаги тегишли ҳисоботни эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, рус ҳарбийларининг Херсондан чекиниши Украина кучларига Россиянинг қўшимча логистика марказлари ва коммуникацияларига зарба бериш имконини берди.


«Бу таҳдид русларни юкларини, шу жумладан, темир йўл постларини жанубга ва шарққа кўчиришга ундаган бўлиши мумкин», — дейди разведка.

Шу билан бирга, Россия логистика бўлимлари темир йўлдан автомобиль транспортига юклаш ва туширишни амалга ошириши керак. Бироқ ушбу транспорт Россиянинг олдиндаги мудофаа позицияларига олиб борилганда Украина артиллериясига нисбатан заиф бўлади.

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Россияда ўқ-дорилар тақчиллиги ушбу логистика муаммолари билан кучайган деб ҳисоблайди.

«Бу ҳозирги вақтда Россиянинг самарали кенг кўламли қуруқликдаги ҳужум операцияларини қайта тиклаш салоҳиятини чекловчи асосий омиллардан бири», дейилган ҳисоботда.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил октябрь ойидан бери Россия Украинанинг тарқатиш тармоғига асосан қанотли ракеталар билан бир неча бор ҳужум қилган. Британия разведкасига кўра, тинч аҳоли манзилларига зарбалар бериш Москва ҳарбий доктринасининг асосий таркибий қисми ҳисобланади.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:54
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
09:44
Ўзбекистонда гибрид автомобилларга ҳам электромобилларники каби рақам берилади
09:42
Давлат харидларида февраль ойида 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди — Антикоррупция агентлиги
12:55
Зарбдорда фуқаролар 4-сектор сайёр қабулида 10 дан ортиқ муаммо билан мурожаат қилдилар
12:42
Газдан қарзи эвазига чорва моллари хатловга олинди
12:33
МИБ баъзида уйдан мажбурий чиқаришга оид суд қарорларини ҳам ижро қилади
10:13
Махбус аёл ҳасрати
14:02
News time: Чегирма берилган жарима, Жиззахнинг канализация лойиҳаси ва Толибон билан музокара
22:26
Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув
16:41
Жиззахда суд қарорига асосан фуқаро мажбурий тартибда уйдан чиқарилди
16:36
Алимент тўлашдан бош тортган 3 нафар ота 15 суткага қамаладиган бўлди
15:42
Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:04
Журналистлар “Жиззах шаҳри канализация тизимини ривожлантириш” лойиҳаси билан танишдилар
11:47
Зилзила прогнози ҳақида билдиришнома хавфни қай даражада камайтира олади
10:38
Ходимлар қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан ўқув семинари ўтказилди
22:13
"Wednesday" барча қисмлар HD форматда
19:52
Фоторепортаж: Жиззахда "Маҳалла тизими ходимлари куни" нишонланди
16:28
"YOSH LIDERLAR" АУДИОПОДКАСТ 1-EPISODE (MADE IN SANGZOR.UZ)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР