Афғонистон ва Эрон чегарасида 20 дан ортиқ трактор ёниб кетди

Афғонистон ва Эрон чегарасида 20 дан ортиқ трактор ёниб кетди

Афғонистон ва Эрон ўртасидаги умумий чегарада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 4 декабрь куни, маҳаллий вақт билан тушки соат 03:00 да юз берган. Ёнғинда 20 дан ортиқ трактор ва бир нечта автомобили ёниб кетган. Транспорт эгалари катта молиявий зарар кўрган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳам бор, ушбу ёнғинга тракторнинг ёниши сабаб бўлгани айтилмоқда. Эҳтиёт чораларига риоя қилинмагани ва ёнғинни ўчириш воситаларининг йўқлиги сабабли бундай ҳодисалар катта зарар келтириши қайд этилди.
21 ноябрь куни Афғонистонда йўловчи автобуси дарёга қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Уларнинг аксарияти болалар бўлган. Жароҳатланганлар эса 40 кишини, бир бола, икки аёл ҳамда 38 нафар эркак, ташкил қилган.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив