Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?
АҚШ миллий разведка раҳбари Эврил Хейнс Хитой Россияга қурол сотгани ёки етказиб бергани ҳақида маълумот аниқланмаганини айтди. У Калифорниядаги миллий мудофаа форумида бу ҳақда маълумот берди.
Разведка раҳбарига кўра, Пекин Москва билан қўшма лойиҳаларни давом эттирмоқда ва уни қўллаб-қувватламоқда.
Расмий равишда Хитой мутлақ бетарафликка амал қилади ва Россия ёки Украинага қурол етказиб бермайди. Пекиннинг таъкидлашича, айнан мана шу бетарафлик мамлакат миллий манфаатларига мос келади.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Хитойнинг ядро арсенали кенгайиб бораётгани ҳақида огоҳлантирганди. Жумладан, бугунги кунда Пекиннинг арсеналида 400 дан зиёд жанговар каллаклар мавжуд бўлиб, ядро арсеналининг кенгайиш суръатлари шунга олиб келиши мумкинки, 2035 йилгача Хитой қўл остида тахминан 1500 та жанговар каллак бўлади.