49 долларга олинган расм машҳур рассомники бўлиб чиқди ва аукционда 158 минг долларга сотилди

49 долларга олинган расм машҳур рассомники бўлиб чиқди ва аукционда 158 минг долларга сотилди

Фото: Armanpress

Американинг eBay веб-сайтида Эдинбургда яшовчи шахс томонидан тасодифан 40 фунт стерлингга (тахминан 49 доллар) сотиб олинган расм таниқли фин рассоми Хелен Шерфбек томонидан яратилган натюрморт бўлиб чиқди ва аукционда 130 минг фунт стерлинг (тахминан 158 минг доллар)га сотилди. Бу ҳақда The Times хабар берди.
Ушбу асар eBay’дан оддийгина уйни безаш элементи сифатида сотиб олинганди.
Кейинчалик, харидор томонидан ижтимоий тармоққа жойланган натюрморт суратига кўра, фойдаланувчилар картинани финляндиялик рассом Хелен Шерфбекнинг «Шишадаги оқ атиргуллар» асари деб тан олишган.
Bonhams аукцион уйи мутахассислари асар ҳақиқатан ҳам Шерфбекники эканлигини ва 1880 йиллар охирида чизилганлигини тасдиқлади.
«Харидор ушбу расмни унинг муаллифи ёки қиймати ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган ҳолда сотиб олди. 100 ёшдан ошган рамканинг ўзи 40 фунт стерлингдан қимматроқ», — деб тушунтиради кимошди савдоси уйининг санъатшуноси Лео Webстер.
Хелен Шжерфбек — Финляндияда туғилган модернист рассом. У 1862—1946 йилларда яшаб, ижод қилган.
У «Wounded Warrior in the Snow» (1880), « At the Door of Linköping Jail in 1600» (1882), «The Death of Wilhelm von Schwerin» (1886) каби асарлари билан машҳур.
Шжерфбекнинг модернистик расмлари унинг ишининг дастлабки босқичларида унчалик эътироф этилмаган, шон-шараф кейинчалик пайдо бўлган.
Шжерфбекнинг энг машҳур асари «Dancing Shoes» 3 миллион фунт стерлингдан (тахминан 3,6 миллион доллар) кўпроққа сотилган.