Британияда «сўнгги умид хатлари» сири очилди

Британияда «сўнгги умид хатлари» сири очилди

Фото: Andrew Linnett/MoD Crown Copyright via Getty Images

Буюк Британияда letters of last resort (сўнгги умид хатлари) нима маъно англатишини ошкор қилишди. Аввал уларни ҳар бир янги бош вазир ёзиши маълум эди холос. Қолган ҳамма нарса сирли парда остида яширинган эди.

Энди маълум бўлдики, Британиянинг ҳар бир бош вазири расман ўз лавозимини эгаллаганидан кейин мамлакат мудофаа штаби бошлиғи билан алоҳида суҳбат ўтказиши шарт.

Ушбу махфий суҳбатнинг маъноси жуда оддий - ҳарбийлар бош вазирни ҳатто битта ядровий ракета нима қила олиши ҳақидаги тафсилотлар билан таништиради. Шунингдек, уруш бошланса, Қуролли Кучлар қўмондонлигининг режалари қандай бўлиши ҳақида гапиради.

Шу аснода ҳарбийлар масъулиятни янги бош вазир елкасига юклайди. Ҳукумат раҳбари эса «сўнгги умид хатлари»ни ёзишга киришади. Аниқроғи, фақат битта хат, лекин тўрт нусхада. Матн фақат қўлда ёзилади, ёзув машинкаси ёки принтердан фойдаланиш мумкин эмас.

Ҳар бир хатга кўрсатмалар алоҳида илова қилинади, матнни ўқишдан олдин бажарилиши керак бўлган ҳаракатлар тавсифланади. Хатлар конвертларга муҳрланиб, ядровий ракеталар билан жиҳозланган сувости кемалари капитанларига юборилади. Сувости кемаси бортида конвертлар сейф ичидаги яна бир сейфга жойлаштирилади.

Хатда бош вазирнинг қасос қуроли ролини ўйнашга қодир сувости кемалари капитанларига сўнгги буйруғи ёзилганини тахмин қилиш осон. Хат фақат фавқулодда ҳолатларда очилади, масалан, агар душман тўсатдан Лондонга зарба берса ёки бир зарбада Британия Қуролли кучлари раҳбариятини йўқ қилса.

Буларнинг барчаси нима учун керак? Ҳаммаси жуда оддий: махфийликнинг энг юқори даражаси Буюк Британия ҳужум қилишга уринаётганда ўзини қандай тутишини аниқ билишни имконсиз қилади.


Хатлар ҳар янги бош вазир тайинланганида алмаштирилади. Олдинги бош вазир ёзган хатлар очилмасдан йўқ қилинади.