Қозоғистонда совуқ туфайли йўлда қолиб кетган автобуслардан 69 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Қозоғистонда совуқ туфайли йўлда қолиб кетган автобуслардан 69 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Актобе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган иккита йўловчи автобусидан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Улар умумтаълим мактаби ва масжидга вақтинча жойлаштирилди.

Қозоғистоннинг Актобе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган иккита йўловчи автобусидан 69 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди, деб хабар берди вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати.

Бир неча кун кетма-кет кучли совуқ (-30 даражагача) кузатилаётган Қозоғистоннинг Актобе вилоятида 11 январь куни Самара-Чимкент автомобиль йўлининг Ирғиз туманида йўловчи автобуси тўхтаб қолган. У ерда 3 нафар Қозоғистон ва 38 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

эвакуация, қозоғистон

Ноқулай об-ҳаво, йўлнинг ёпилиши муносабати билан барча йўловчилар Ирғиз қишлоғидаги умумтаълим мактабига жойлаштирилган.

Шу куни худди шу трассада 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган яна бир йўловчи автобусига ёрдам кўрсатилди. Улар вақтинча Қорабутоқ қишлоғи масжидига жойлаштирилди.