“Толибон” ҳаракати Алишер Навоий ёдгорлигини бузиб ташлади

“Толибон” ҳаракати Алишер Навоий ёдгорлигини бузиб ташлади

Жузжон вилояти, Шибирғон марказидаги Алишер Навоийнинг бузилган ёдгорлиги


Фото: Hasht-e Subh Daily


“Толибон” ҳаракати Афғонистоннинг Балх вилоятида ўрнатилган Алишер Навоий ёдгорлигини бузиб ташлади. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Ёдгорлик бузиб ташлангани сабабли Афғонистон миллий қаршилик кўрсатиш кенгаши “Толибон” гуруҳи мамлакатнинг маданий ўзига хослиги қарши уруш ҳолатида эканини айтди. Кенгаш тарихий рамзларнинг олиб ташланиши ва маданий ўзига хослик ёдгорликларининг вайрон қилиниши Афғонистонда этник ва тиллараро зиддиятни кучайтиришини билдирди.

Кенгаш “Толибон” гуруҳининг маданиятга зид ҳаракатларини кескин қоралади ва улар бу каби ҳаракатлари билан мамлакат тарихи ва маданиятини йўқ қилиши мумкинлигини, бироқ улар ҳеч қачон ўз қадрияти, тарихи ва маданияти Афғонистоннинг маданий ва цивилизациявий ўзига хослигини йўқ қила олмаслигини таъкидлади. 9 февраль куни маҳаллий манбалар Балх вилоятида Алишер Навоий ҳайкали вайрон қилингани ҳақида хабар берган.