2035 йилга келиб дунё аҳолисининг ярмидан кўпи ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекади

2035 йилга келиб дунё аҳолисининг ярмидан кўпи ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекади

2035 йилга келиб дунё аҳолисининг ярмидан кўпи ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекади

2035 йилга келиб Ер юзида яшовчи одамларнинг ярмидан кўпи ортиқча вазн ёки семизликка дучор бўлади ва бу муаммо кўпроқ болаларга таъсир қилади. Бундай прогноз Бутунжаҳон семизликка қарши курашиш федерацияси (WОF) ҳисоботида келтирилди.

WОФ экспертларининг таъкидлашича, ортиқча вазн ва семириш муаммоси дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд, аммо кам даромадли мамлакатларда бу муаммолардан азият чекаётганлар сони сўнгги йилларда айниқса тез ўсиб бормоқда. WОF ҳисоб-китобларига кўра, агар вазият ҳозиргидек давом этса, 2035 йилга бориб дунёда 4 миллиарддан ортиқ одам ортиқча вазндан азият чекади, уларнинг 2 миллиарди семизликдан қийналади. Шу билан бирга, 2035 йилга бориб семириб кетган ўғил болалар сони икки баравар кўпайиб, 208 миллионга, худди шундай муаммога дучор бўлган қизлар сони эса 175 миллионга етади.

2035 йилга келиб, WОF прогнозларига кўра, ортиқча вазнли ва семириб кетган одамларнинг жуда юқори улуши кузатиладиган мамлакатлар, жумладан Кирибати ва Тонга (катта ёшли аҳолининг 67 фоизи), Самоа (66 фоизи), Микронезия (64 фоизи), Франция Полинэзияси (65 фоиз) кабилар ҳисобланади. Вазият кўнгилдагидек бўлган давлатлар қаторида Вьетнам (7 фоиз), Япония (8 фоиз) ва Сингапур (9 фоиз) бўлади.

Дунё учун семизликнинг иқтисодий оқибатлари, WОF ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили 4 триллион доллардан ошади, бу глобал ялпи ички маҳсулотнинг деярли 3 фоизини ташкил этади ва COVID-19 пандемиясидаги глобал иқтисодиётнинг йўқотишларига қиёсланади.