Тбилисидаги митингда мухолифат иккита шарт қўйди

Тбилисидаги митингда мухолифат иккита шарт қўйди

Тбилисидаги митингда мухолифат иккита шарт қўйди

Фото: Nini Gabritchidze

Тбилисидаги парламент биноси олдида 10 мингга яқин одам тўпланди, деб хабар берди Paper Kartuli. Бу «Хорижий агентлар» қонунига қарши оммавий норозилик намойишларининг иккинчи куни. Мухбирнинг хабар беришича, намойишчилар оломони тўрт кварталга чўзилган, Руставели шоҳ кўчаси тўсиб қўйилган.

Батуми шаҳрида ҳам норозилик акцияси бўлиб ўтмоқда. Хабарга кўра, мингга яқин киши университет биноси ёнида тўпланган, уларнинг аксарияти талабалар.

7 март куни Грузия парламенти «хорижий агентлар» ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бундан норози бўлган одамлар кечқурун бино яқинида тўпланди. Якунда намойишчилар полиция билан тўқнашди. Кучишлатар тузилма вакиллари оломонга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичларни ишлатди. Сўнгра 66 нафар намойишчи ҳибсга олинган эди.

8 март куни ўтказилган намойишда мухолифат вакили Георгий Вашадзе ҳукуматга иккита шарт қўйди.

«Россия» қонуни («Хорижий агентлар» ҳақидаги қонун назарда тутилмоқда) зудлик билан парламентдан қайтариб олиниши ва кеча қўлга олинганлар озод этилиши шарт», деди у. Мамлакат раҳбариятига 1 соат вақт берамиз, акс ҳолда «бошқа чораларни кўрамиз», деб қўшимча қилди у.