2046 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин бўлган астероид ҳақида хабар берилди

2046 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин бўлган астероид ҳақида хабар берилди
2046 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин бўлган астероид ҳақида хабар берилди
Фото: Getty Images
Европа космик агентлиги (ESA) қошидаги Ерга яқин объектларни мувофиқлаштириш маркази «хатарлар рўйхати»га 2023DW номини олган янги астероидни қўшди.

Унинг диаметри қарийб 50 метр бўлиб, олимпия сузиш бассейни ўлчамига тенг. Тўқнашув 2046 йил 14 февралда юз бериши мумкин.

Тўқнашув эҳтимоли 1/625 нисбатга эга, бу илмий стандартлар бўйича жуда юқори ҳисобланади.

Ҳозир Марказнинг «хатарлар рўйхати»да 1449 та объект бўлиб, 2023DW астероиди тўқнашув эҳтимоллиги бўйича 10-ўринда, эҳтимоллиги юқори бўлган 200 та жисм орасида катталиги бўйича биринчи ўринда.

Ҳозирча астероиднинг аниқ шакли номаълум. Бундан ташқари, тадқиқот яқинда бошланди, келажакда янада аниқроқ ҳисоб-китоблар Ер билан тўқнашув имконияти камроқ эканини кўрсатиши ҳам мумкин.

50 метрли астероид ҳалокатли зарар етказувчи жисм ҳисобланмайди. Аммо агар хатар сақланиб қолса, NASA ёки бошқа агентликлар астероид орбитасини ўзгартириш ва тўқнашувнинг олдини олиш учун DART каби зондни фазога учириб, астероидни парчалаши мумкин.