Афғонистонда ИШИД яксон қилингани маълум қилинди

Афғонистонда ИШИД яксон қилингани маълум қилинди

«ИШИД экстремистлари Афғонистонда мағлуб бўлиб, яксон қилинди», деб айтган Андрабий Нангорҳор вилояти полиция бошқармаси бошлиғини таништириш вақтида. Унинг айтишича, “ИШИДнинг майда гуруҳлари Афғонистон ҳукумат кучларига таслим бўлмоқда, мамлакатнинг бошқа туманларига кўчмоқчи бўлган жангарилар эса хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинади”. 

Андрабийнинг таъкидлашича, маҳаллий аҳоли ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлайди ва “ҳеч қандай хорижий [террорчилик] тармоққа Афғонистон ерида ўрнашиб олишга йўл қўймайди”.

ИШИД Афғонистонда борлигини 2015 йилда эълон қилган. Террорчилик гуруҳи зиммасида мамлакатда, айниқса Нангорҳорда содир этилган кўплаб терактлар, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва тинч аҳолига ҳужумлар бор.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter