» » Горбачев СССР парчаланишининг асосий сабабини айтди

Горбачев СССР парчаланишининг асосий сабабини айтди


Совет Иттифоқининг собиқ президенти Михаил Горбачев СССР парчаланишининг яна бир сабабини айтди, деб ёзади РИА Новости хабарига асосан Спутник.

Эслатиб ўтамиз, "Россия зовет!" инвестицион форумида Владимир Путин СССР парчаланишининг сабаби – самарасиз иқтисодий ислоҳотлар деган эди. Ушбу сўзларга изоҳ беришни сўраб журналистлар Горбачевга мурожаат қилишди. 

Иттифоқ республикаларида ўз давлатчилиги тушунчаси пайдо бўла бошлаган эди, лекин бу ҳар доим ҳам ҳисобга олинмас эди. Хулоса шуки, Иттифоқ ичида муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва демократлаштириш керак эди”, - деди Горбачев.

Вазиятни яхшироқ тушуниш учун, мен бошчилигимдаги Иттифоқ махсус комиссияси 1991 йил декабрларда чоп этган мақолани ўқиб чиқинг. Биз ўшанда вазиятни барқарорлаштириш чоралари ишлаб чиқиш учун жуда кўп куч сарфлаган эдик, - дейди собиқ президент.
Михаил Горбачев айтишига қараганда собиқ Иттифоқ республикалари умумий тарихни ёдда тутган ҳолда ўзаро суҳбатни давом эттиришлари керак.

Вазиятни чигаллаштирмасдан, бир-биримизни айбламасдан, ҳозир ҳам биргаликда ишлашимиз мумкин”, - дейди собиқ раҳбар.
Бироз олдин чоп этилган “Глобал дунёнинг келажаги” номли китобида, Горбачев СССРнинг ягона давлат сифатида сақлаб қолиш мумкинлиги ҳақида ёзган.

“Бунинг учун барча республикалар манфаатига жавоб берадиган янги Иттифоқ ҳақида шартнома тайёрланган эди. Уни амалга оширишга 1991 йилда Москвада содир бўлган “Август фитнаси” (Августовский путч) халал берди”, - деб ёзган ўз китобида Горбачев.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Германияда яшаётган Михаил Горбачев олдинги чиқишларида СССРнинг парчаланиш сабаби сифатида “президент ҳокимиятининг кучсизланиши” деган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

19:10
Нафосат байрамингиз муборак бўлсин!
18:51
Зарбдор ва Зоминда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди
18:10
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззах вилоятида байрам тадбири ўтказилди (видео)
14:39
Аёлга эҳтиром, аёлга ҳурмат
14:36
Байрам арафасида - фахрий солиқчилар хонадонида бўлинди
14:32
Жиззахда ўғри аёлга нисбатан юритилган жиноят иши ярашувга асосан тугатилди
14:04
100 минг дарахт акцияси бўйича «яшил ташаббус» ДХА Жиззах вилоят бошқармаси томонидан давом эттирилди
12:38
Новқа ота зиёратгоҳи (Видео)
19:43
Ҳисобчи аёлларга Давлат солиқ қўмитаси раисининг ташаккурномалари топширилди
11:29
«ОАВ ходимларининг давлат идоралари томонидан мукофотланишига қаршиман» — Акмал Бурҳонов
11:24
Отабек Умаровнинг аварияга учраши тафсилотлари маълум бўлди
11:23
Пахтачилик ота икки фарзанди учун алимент ўрнига уй ҳадя қилди
09:18
Тадбиркорлар учун интерактив хизмат: текширувлар ҳақида Телеграм-бот орқали бепул маълумот олинг
16:43
Зафаробод тумани ҳокими "Чимқўрғон"ни ободонлаштириш учун қишлоқга кўчиб ўтди
14:48
Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал ўз кўрсатувларини бошлайди
14:46
Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолди - сурат ҳаммани кулдирди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР