» » Қозоғистонда полиция 56 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатди (видео)

Қозоғистонда полиция 56 ўзбекистонликка ёрдам кўрсатди (видео)


15 декабрда Россиядан Ўзбекистонга йўналаётган йўловчи автобуси 56 йўловчи билан “Павлодар-Нур-Султон” автомобил йўлида бузилиб қолди. Бу ҳақда “Казинформ” ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, қўшни давлат патрул полицияси ходимлари капитан Тулеген Сиддиков ва катта лейтенант Асфандияр Турлибаев патруллаш вақтида йўл четида турган автобусни аниқлашган. Автобусда 2 ҳайдовчи билан бирга 56 киши, жумладан бир бола бўлган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Россиянинг Томск шаҳридан Ўзбекистонга кетаётган бўлишган.

Автобус орқа ғилдираги гупчак қисми бузилиб қолгани туфайли бир неча соат совуқда қолиб кетган.

“Полициячилар барча йўловчиларни ўткинчи машиналарда исиниб олишлари учун яқин орадаги кемпингга жўнатишган”, деб маълум қилинган Павлодар полицияси департаментида.

Улар, шунингдек, ўзбекистонликларни иссиқ чой ва бўғирсоқлар билан меҳмон қилишган ва носозликни бартараф этишда кўмак кўрсатишган.

                       
16 декабрь туш вақтигача полиция ёрдами билан носозлик бартараф этилган ва Ўзбекистон фуқаролари йўлларини давом эттиришган. Улар кетиш олдидан қозоғистонлик полициячиларга ёрдам учун миннатдорлик билдиришган ва ишларида омад тилаб қолишган.


Таъкидланишича, ўзбекистонликлар жонига аро кирган шу полициячилар аввалроқ шунга ўхшаш вазиятда Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига кўмак кўрсатишган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:59
Маънавият - ўзликни англашдир
11:21
Ўзбекистон–Тожикистон чегаралари қачон очилади?
11:20
Дунёдаги энг кўп сотилган смартфонлар рўйхати эълон қилинди
11:15
"Женоа"нинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Интер" чек қўйди
11:14
ҚҚС суммасининг ноқонуний ҳисобга олингани 98,4 фоиз ҳолатда тасдиқланди
11:11
Қароқчилар томонидан ўғирлаб кетилган 317 ўқувчи қиз қутқарилди
11:10
Бугун Тошкентда баҳор паради бўлиб ўтади
11:09
Маҳаллаларда «Электрон кузатув маскан»лари ташкил этилади
11:08
Бугундан тадбиркорларга йўлларда қоидабузарликларни аниқловчи камераларни ўрнатишга рухсат берилди
10:38
Ўзбек заъфаронини экиш майдонлари ва ишлаб чиқариш ҳажми янада кенгайтирилади
14:01
Ўйин: Масжидул-Ҳаром манзарасини тиклаймиз
12:56
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?
12:54
"Беш кундандан бери комада ётган" санъат институти талабаси ҳақида маълумот берилди
12:52
“Шовотландия” кафесига қасддан ўт қўйган шахс ушланди
12:49
Юртимизда кореялик фирибгар одамларни алдаб юрибди
12:47
Расул Кушербаев президентликка номзодини қўядими деган саволга нуқта қўйди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР