» » Дунё бўйича нечта одам сигарета чекади?

Дунё бўйича нечта одам сигарета чекади?

Дунё бўйича илк бор тамакига қарам эркаклар сони камаймоқда. Бу ҳақда 19 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълум қилди.

Ташкилот томонидан чоп этилган маърузага кўра, дунё бўйича илк бор эркаклар орасида тамаки истеъмол қилувчилар сони ўсиши тўхтади. «Regnum» 2020 йилда уларнинг сони 2 миллионга қисқаришини ёзмоқда. Бу «тамаки эпидемиясида кучли ўзгариш»дан далолат.

ЖССТ экспертларининг фикрига кўра, эркаклар орасида чекувчилар сони пасайишига соғлом турмуш тарзи тарғиботи ва чекишнинг зарарини тушунтиришга қаратилган турли акциялар сабаб бўлган. Албатта, бу борада давлат сиёсати ҳам катта аҳамиятга эга.

— Эркаклар орасида чкувчилар сони пасайишини биринчи марта кўриб турибмиз. Бунга тамаки саноатига нисбатан ҳукуматнинг қатъий чора-тадбирлари сабаб бўлган бўлиши мумкин, — дея таъкидлайди ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

2020 йилда тамаки истеъмол қилувчи эркаклар сони дунё бўйича 1 млрд 91 млн.гача, 2025 йилга келиб эса 1 млрд 87 млн.гача пасайиши кутилмоқда. 2018 йилда дунё бўйича 1 млрд 337 млн киши сигарета чеккан. ЖССТнинг фикрича, чекиш туфайли йилига 8 млн киши ҳаётдан кўз юммоқда.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР