» » Шотландиялик эркаклар нега юбка кийишади?

Шотландиялик эркаклар нега юбка кийишади?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Чиройли камзул, қимматбаҳо туфли ва юбка кийган эркак. Нима бу? Мода намойишими? Йўқ, бу Шотландия!

Айтганча, уларнинг катак-катак кийимини юбка дейишса, шотландларнинг жаҳли чиқади ёки хафа бўлишади. Чунки бу кийим КИЛТ деб номланиб, уни кийиб юриш кўп асрлар давомида миллий анъанага айланган. Шотландларнинг сўзларига кўра, бундай кийимлар уларнинг енгилмас руҳга эга эканликлари белгисидир, дейди “xabardor.uz”.

Килт тарихи

Килт тоғликлар даврида пайдо бўлган. Кучли Шотландия эркаклари бу кийим турли баланд пастликлардан осон юришга ёрдам беришини айтишган. Шунингдек, килт кўчада ухлашга тўғри келганда кўрпа вазифасини бажарган.

Шотландия халқи ўз миллий либосини мардлик, жасорат ва эркинлик рамзи деб билишади. Улар бир неча марта килт кийиш ҳуқуқини ҳимоя қилишларига тўғри келган. XVIII асрда Шотландия ўз мустақиллигини йўқотади. Мамлакатнинг янги ҳукмдорларига айланган инглизлар эркакларга катак-катак юбка кийишни тақиқлайди.

Ўз урф-одатларига содиқ бўлган шотланд эркаклари шимларни таёқчаларга кийғизиб қўйиб, ўзларининг миллий кийимларини кийиб гердайиб юришган. Бу ҳолатлар баъзан ҳибсга олиш ва қамоқ жазоси билан якунланган бўлса-да озодликни севадиган одамлар бундан қўрқишмаган.

Мамлакатда кланлар жанги ҳақида афсона бор. Афсона Шотландия ва Ирландия тоғлари орасида бўлиб ўтган жангда шотландлар ирландларнинг 7 минг кишилик қўшинини қандай мағлуб қилганлиги ҳақида бўлиб, ўшанда тоғлардан қўрқмайдиган шотландлар килтларини ечиб битта кўйлакда курашган экан. Бу уруш тарихга “кўйлакли жанг” номи билан кирган.

Килт қандай яралган?

Қадимги даврларда килт бир-бирига тикилган иккита жун қопламадан яратилган. Унинг узунлиги 7-8 метрга етган. Эркаклар уни белига ўраб, матонинг қолган қисмини елкасига ташлаб олишган. Кейинчалик миллий кийимларнинг кўриниши ўзгарган. Оддий ишчиларга қулай бўлиши учун “ортиқча мато”дан қутулишга қарор қилинган. Шу билан узунлиги тиззадан тушиб турадиган замонавий килт яратилган ва у “кичик килт” деб номланган.

Шотланд эркакларининг кийимига қараб унинг қайси табақага мансублигини аниқлаш мумкинлиги ҳақида жуда кам одамлар билади. Килтнинг ранги, тикилиши ва чизиқларининг сони шотландларнинг барча сирларини очиб беради. Масалан, камбағал ва уй хизматчилари бир рангдаги юбка кийган, фермерлар 2 хил, офитсерлар 3 хил, ҳарбий қўмондонлар 5 хил, ёзувчи ва шоирлар эса 6 хил рангдан иборатлиларини кийган. Раҳбарларга 7 хил рангли юбка кийишга рухсат берилган.

Ҳозирги кунда килт учун, тахминан, 700 га яқин чизиқлар тўплами мавжуд. Килт табиий ранглар билан бўялади. Масалан, маймунжондан бинафшаранг олинади. Килт тикиладиган мато табиий жундан тайёрланади – у тартан деб номланади.

Бугунги кун анъаналари

Замонавий шотландлар ўз урф-одатларига эҳтиёткорона муносабатда бўлсалар-да бугунги кундаги кундалик ҳаётларида килт кийиб юришмайди. Миллий кийимдаги одамни фақат катта байрамларда, тўйларда ёки спорт мусобақаларида кўриш мумкин.

Шотландия махсус рақс томошаларига мезбонлик қилади. Уларда килт кийган эркаклар қатнашади. Бу манзаранинг кўриниши жуда чиройли ва қизиқарли.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР