АҚШда эски диван харид қилган эркак ундан яширилган пулларни топиб олди ва эгаларига қайтарди (фото)

АҚШда эски диван харид қилган эркак ундан яширилган пулларни топиб олди ва эгаларига қайтарди (фото)

Американинг Мичиган штатида яшовчи фуқаро сотиб олган эски диванида унинг аввалги эгаси томонидан пул яшириб қўйилганини пайқаб қолди ва уларни қайтариб берди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берган.

 Фото: Daily Mail

64 ёшли Говард Кирби (Howard Kirby) 70 доллар эвазига эскироқ диван сотиб олган. Бироқ диваннинг қаттиқлиги унга ноқулайлик туғдира бошлади. Орадан бир неча ҳафта ўтгач Кирби диван астарини алмаштириш ва нима сабабдан ётишда ва ўтиришда ноқулайлик пайдо бўлаётганини аниқлашга уринди. У диван қопламаси остидаги қутида 43 минг доллар пул борлигини кўрди.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Кирби адвокати билан суҳбатлашгач, пулларни қайтармаса ҳам қонун бузилмаслигини билди. Лекин шунга қарамай виждонига қарши бормади ва диванни сотиб олган хайрия дўконига пулларни олиб бориб, уларни эски эгаларига қайтаришни илтимос қилди.

Кейинчалик, Ким Фо-Нюберри (Kim Fauth-Newberry) исмли қизнинг бобоси вафотидан кейин диванни хайрия қилгани маълум бўлди. Қиз диван ичида пуллар яширилганини хаёлига ҳам келтирмаганини айтган. Оила аввалига диванни ёқмоқчи бўлгани, бироқ хайрия дўкони уни олишга рози бўлгач ушбу фикрдан қайтганини билдирган.

Фото: Daily Mail

«Бу пуллар уларга тегишли эди. Мен жамғарилган пулларнинг эгаларига қайтарилганидан хурсандман. Ҳар бир ҳалол инсон ўрнимда бўлганида шундай қилган бўларди», – деган Кирби.

Фото: Daily Mail