Қамалдаги Уханда аҳоли қандай яшамоқда? (фото)

Қамалдаги Уханда аҳоли қандай яшамоқда? (фото)

2019 йилнинг декабрида 2019-nCov коронавируси ўчоғи ҳисоблабланган Хитойнинг Ухан шаҳрига ҳозирда кириш-чиқиш чекланган. Россиянинг РБК нашри Ухандан олинган фотосуратлар асосида репортаж тайёрлади.

11 миллион киши истиқомат қиладиган Ухан Хубэй вилоятининг маъмурий маркази саналади.

Фото: Arek Rataj / AP
Шаҳар ва унга ёндош ҳудудларда бир қанча автомобил ишлаб чиқарувчи заводлар бор. Жумладан, General Motors, Nissan, Honda ва бошқалар. Шаҳар Янцзи ва Ханьшуй дарёлари оқимида жойлашган бўлиб, бу ерда балиқчилик саноати ривожланган. Коронавирус айнан Ухан балиқ бозорида биринчи марта аниқланган. 23 январдан бери шаҳар ёпилган.

Фото: Arek Rataj / AP
Уханда коронавирус юқтириб олганлар бошқалардан изолация қилинган, улар билан алоқа қилган шахслар қаттиқ текширувдан ўтказилмоқда.

Фото: China Daily / Reuters
Шаҳарда жамоат транспорти – метро, поездлар, автобуслар, паромлар ҳамда самолётлар ҳаракати чекланган. Таксилар махсус ҳимоя комбинзонлари билан ҳаракатланишмоқда.

Фото: China Daily / Reuters
Маҳаллий аҳолидан зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, ниқоб (маска) тақиб юриш ва кўпроқ сув ичиш сўралмоқда.

Фото: Arek Rataj / AP
Маҳаллий аҳоли Уханга қайтиши мумкин, бироқ Уханни тарк этиши мумкин эмас.

Фото: Douyin user Wei Zikai / AP
ЖССТ Хитой ҳукуматининг Уханни ёпиш тўғрисидаги қароридан норози. “11 миллион аҳолига эга бўлган шаҳарни изолация қилиш соғлиқни сақлаш тарихида бўлмаган ва бу ЖССТ тавсияларига мутлақо тўғри келмайди”, – деб хабар қилади Reuters ЖССТнинг Пекиндаги вакили Гауден Галеага таяниб.

Фото: China Daily / Reuters
New York Times’нинг Ухандаги мухбири маҳаллий касалхоналарнинг беморлар билан тўлиб-тошганлиги тўғрисида хабар беради. Ўзини ёмон қила бошлаганлар дарров шифокор кўригига келишган. Айримлар ваҳима туфайли ҳам касалланмоқда.

Фото: China Daily / Reuters
Шаҳар кўчалари кунига бир неча маротаба стерилланади.
Фото: Arek Rataj / AP
Ухандан ташқари вилоятнинг яна бир нечта шаҳарлари карантин ҳолатида. Изоляцияланганларнинг умумий нуфуси 20 миллион кишини ташкил қилади.