» » Ҳаммаси йўлдаги можародан бошланган — Қозоғистондаги фожеа сабаби айтилди

Ҳаммаси йўлдаги можародан бошланган — Қозоғистондаги фожеа сабаби айтилди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Қозоғистонда қозоқ ва дунган миллатига оид аҳоли ўртасида жанжал келиб чиққани ва натижада 10 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Қозоғистон ички ишлар вазири ўринбосари Алексей Калайчиди ушбу жанжал ҳайдовчилар ўртасида йўл талашиш оқибатида келиб чиққанини маълум қилди.

Калайчидига нима сабабдан дунганлар можаро бошлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда ёзиб, полициядан ёрдам сўралгани ҳамоно ҳуқуқ-тартибот ходимлари юборилмагани ҳақида савол берилди.
«Ижтимоий тармоқларда бу ҳақда фақат 7 февралда ёза бошладилар. Агар 6 февралда ёзилганда, ўша куни полиция сафарбар қилинган бўларди.

Биз қонунда кўрсатилган чора ва тадбирларни қўлладик. Яъни, жанжал қатнашчиларини йўлга олдик ва уларга нисбатан жиноий иш очдик. Вазият жиддийлашгандан сўнг эса қўшни туманлардан ходимлар етиб кела бошлади.

Нима сабабдан қўшимча кучлар кеч етиб келди. Буни тушунса бўлади, Масанчи қишлоғи вилоят марказидан 370 километр узоқликда жойлашган. Самолётда уча олмайсан, автотранспортда етиб олиш учун эса вақт керак, — дейди Калайчиди.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, жанжал чиқишига ҳайдовчилар ўртасидаги йўл талашиши сабаб бўлган. Дастлабки келишмовчилик 5 февралда бошланган.

— Жанжалга йўл талашиш сабаб бўлган. Уч киши автомобилда кетаётган бўлган, шу вақтда яна уч киши юк машинасида йўлнинг ҳаракат қисмига чиқиб кетган. Жанжал кимдир кимгадир йўл бермаганидан бошланган. Кейин одатда бўлиб турганидек, оғзаки жанжал муштлашувга айланган, — деди Калайчиди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки хабарларга кўра оммавий тартибсизликлар келиб чиқишига қария чол калтакланиши сабаб қилиб кўрсатилган эди. Вазир ўринбосари бу саволга ҳам жавоб бериб ўтди.

— Қария муштлашувда жароҳатланган. Мен сизга бир гап айтмоқчиман, айни вақтда ҳодиса сабаблари таҳлил қилинмоқда ва биринчи навбатда ҳуқуқбузарликда қатнашган одамлар шахсини аниқламоқдамиз. Биз ҳар бир ҳуқуқбузарни топишимиз шарт, — дея жавоб берди Калайчиди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР