Туркия ҳарбийлари Идлибда Сурия қўшини ҳужумига учради

Дунё 24-фев, 09:329 Admin 855 0

Туркия ҳарбий карвони Суриянинг Идлиб вилояти Ал-Бара қишлоғида Сурия ҳукумати қўшинларининг ҳужумига учради. Бу ҳақда Reuters хабар берган.

Хабарга кўра, турк ҳарбийлари ҳаводан ҳужум вақтида қурилиш ўтказилган ҳудудда яширинган. Тахминларга кўра, ҳужум оқибатида Туркия ҳарбий кучларининг бир нечта аскари яраланган. Ҳужум оқибатида турк колоннасининг 65 та автомобили шимолга чекинишга мажбур бўлган.

Аввал Россия ҳарбий фазо кучларининг жангари самолётлари турк ҳарбийлари карвонини тўхтатган ва Ал-Барага киритмаганди. Ҳаво зарбаларидан хавотирга тушган Туркия ҳарбийлари ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудни тарк этгани маълум қилинган, бироқ кейинроқ ушбу маълумот инкор этилганди.

Январь февраль ойларидаги ҳужумлар натижасида Сурия армияси Идлиб вилоятининг ярмини эгаллаб олган, турк кузатув пунктларини орқада қолдирганди. Ҳукумат кучларининг бундай муваффақияти Анқарага таъсир кўрсатган, Эрдўғон Сурия қўшинлари февраль охиригача махсус постлар ҳудудига чекинмаса, Туркия армияси ҳарбий операцияларни бошлашини билдирганди.

Россия Идлибдаги ҳаракатларда Дамашқ тарафини олмоқда. Руслар ҳудуддаги вазиятни музокаралар билан ҳал этиш тарафдори, аммо томонлар бунга розилик билдирмаяпти.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?