» » Жамоат транспорти мутлақо бепул бўлди — Люксембург

Жамоат транспорти мутлақо бепул бўлди — Люксембург

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Люксембургда бугун, 29 февралдан барча жамоат транспортлари — темир йўллар (биринчи тоифа вагонлар истисно қилинганда), автобуслар (айрим тунги йўналишлар истисно қилинганда) ва трамвайлардан фойдаланиш бепул бўлди. Бу ҳақда «Дойче Велле» хабар бермоқда.

Герцогликни барқарор ривожлантириш вазирлиги маълум қилишича, транспорт департаментини ўз ичига олган бу тизимда илгари айрим шаҳарларда шунга ўхшаш чоралар кўрилганди, энди эса хайрли ташаббус, кичкина бўлса-да, ҳар ҳолда бутун мамлакатни қамраб олди.

Ташаббусдан мақсад йўлларни ортиқча автомобиллардан тозалашдир. Чунки ҳар куни 200 мингдан ортиқ инсон Люксембургда ишлаш учун Германия, Франция ва Бельгиядан келиб кетади.

Ҳукумат «муҳим ижтимоий чора» деб атаётган бу ўзгаришлар қарийб аҳолининг 40 фоизи ҳаётида бурилиш ясайди. Жамоат транспортини мутлақо бепул қилиш йилига қўшимча 41 млн. евро харажатни юзага келтирадики, буни солиқ йиғимлари ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган.

Маълумот учун: Люксембург Буюк герцоглигининг ҳудуди 2 590 квадрат километрга тенг (Ўзбекистондан 173 баравар кичик, мисол учун: Бўстонлиқ тумани ҳудудига қарийб иккита Люксембург сиғади). Аҳолиси — 607 минг киши.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР