Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида...
Бу ҳақида Zamon.uz’ Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизматига асосан хабар бермоқда....
«Заковат» интеллектуал клуби нодавлат нотижорат ташкилоти тузилади. Бу ҳақида...
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021...
Ўзбекистонлик мухлисларни эса албатта юртдошимиз Маҳмуд Мурадов ҳаракат...
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти...
Ҳиндистон ҳукумати 59 та Хитой дастурини умрбодга блоклади, улар...
Хабарингиз бор, 2020 йилда Давлат солиқ қўмитаси томонидан оммабоп ижтимоий...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
Javohir
Tik tok ishlaydimi...
Вчера, 11:10
Admin
Ҳурматли Бунёд аввало бошлаган ишингизга омад тилайман яхши ният қилибсиз албатта ривожланади бизнесингиз. Сиз...
Вчера, 09:17
Bunyod
Men tadbirkorlik bilan shug'ulanib qurilish mollari ishlab chiqarmoqchiman gazablok,shlakablok,burchatka ishlab...
26 января 2021 18:01
RaleksaMot
www.brainhouse.com.ua/directions/maths/...
25 января 2021 23:06
» » Россияда ўзбекистонлик талабалар ётоқхоналардан чиқариб юбориляптими?

Россияда ўзбекистонлик талабалар ётоқхоналардан чиқариб юбориляптими?

17 мар 2020, 15:51, User
0 комментариев    673 Кўрилган

Ўзбекистонлик талабаларнинг Россияда яшаши ва мамлакат ҳудудида бўлиши бўйича ҳеч қандай тақиқ ёки чекловлар мавжуд эмас. Шунингдек, уларнинг ётоқхоналардан чиқариб юборилаётгани ҳақидаги маълумотлар ҳам ҳақиқатга зид. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

“Россия олий таълим муассасаларида коронавирус инфексияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўзбекистонлик талабаларни ётоқхоналардан чиқариб юборилаётгани тўғрисидаги Баъзи оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2020 йил 16 март куни тарқалган маълумотлар бўйича Элчихона қуйидагиларни маълум қилади. Дипломатик ваколатхона маълумотларига кўра, Россия Федерацияси расмий органлари томонидан мамлакат олий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларга нисбатан уларнинг яшаши ва/ёки мамлакат ҳудудида бўлишини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилинмаган. Таълим муассасалари ректорларига Россия Фан ва олий таълим вазирлигидан ўзбекистонлик талабаларни ётоқхоналардан чиқариб юборишни назарда тутувчи тавсиялар ёки кўрсатмалар берилмаган

Элчихона ватандошларимиздан ваҳимага берилмасдан хотиржамликни сақлаш, Россия Ҳукуматининг COVID-2019 коронавируси тарқалишининг олдини олишга қаратилган тавсияларини бажариш, яшаш жойларини тарк этмаслик ва олий ўқув юртлари раҳбарияти белгилаб берган шаклда таълимни давом эттиришини сўрайди”, дейилади хабарда. 

Жорий йилнинг 16 март куни давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида, Россия Ҳукумати 2020 йил 18 мартдан 1 майга қадар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясига киришини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу чекловлар Россиядаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари ходимлари, халқаро автомобиль транспорти воситалари ҳайдовчилари, ҳаво, дарё ва денгиз кемалари экипажлари ходимлари, халқаро темир йўл алоқасининг поезд ва локомотив бригадалари, расмий делегациялар аъзолари ва дипломатик, хизмат визалари, яқин қариндоши вафот этганлиги туфайли берилган визаларга эга шахслар, Россия Федерацияси ҳудудида доимий яшовчи шахслар, шунингдек, ҳаво ўтиш пунктлари орқали транзит билан ўтадиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Элчихона фуқароларга Россия Ҳукуматининг юқорида қайд этилган қарорини инобатга олишни қатъий тавсия қилмоқда ва Россия ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги ва Россия ҳудудларидаги дипломатик ваколатхоналарига (манзиллар ва алоқа учун маълумотлар ҳаволада жойлаштирилган) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби

Оператив штаб телефонлари: +998 71 233 28 28, +998 97 136 51 51 (мобил)

Cаll центр – 1164

Телеграм: +99897 136 51 51 ТИВ электрон почтаси: info@mfa.uz

Qalampir.uz Tahririyati

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив