Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонига (Жиззахдаги ходимларнинг иш...
Бугун соат 11:42да Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясининг профилактика...
Амалдаги меҳнат қонунчилигида, хусусан, Меҳнат кодексида ҳомиладор аёлларга ва...
ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида FIFA ва OFK ҳаками Шерзод Қосимов...
Ford компанияси муҳандислари автомобиллар ойнасининг буғланишига оид муаммога...
Сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситаларини...
Бавария аҳолисига ниқоб ўрнига FFP2 синфига мансуб респираторларни тақиш...
АОКАда «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда...
К витамини А, C ва E витаминларига қараганда унча машҳур бўлмаслигига қарамай,...
Ўзбек телеканалларида эфирга узатилаётган аксарият лойиҳалар ёшлар тарбиясини...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
Фикрлар
» » Машҳур башоратчи Ванганинг 2020-йил учун башорати...

Машҳур башоратчи Ванганинг 2020-йил учун башорати...

24 мар 2020, 09:05, User
0 комментариев    12 100 Кўрилган

Вангелия Пандева Гуштерова (Ванга) дунёга машҳур бўлган башоратчи.

У 1911 йил 31 январ куни Македониянинг Струмица шаҳарчасида, деҳқон оиласида дунёга келган. Ванга 12 ёшлигида чангли гирдобда қолиб кетади ва оғир жароҳат олади. Оқибатда унинг кўзи ожиз бўлиб қолади. Бахтсиз ҳодисадан сўнг у башорат қилиш хусусиятига эга бўла бошлайди. Ванга Иккинчи жаҳон уруши йиллари жанг майдонларидан кимлар омон қайтишини аниқ башорат қилиб, кенг оммага танилди.

Шунингдек, башоратчи дунё ҳаётига оид кўплаб башоратлар қилди. У ўз даврининг етук шахслари - сиёсатчилар, ёзувчилар, файласуфлар билан учрашди. Тадқиқотчилар унинг башоратлари 85 фоиз аниқлик билан содир бўлишини аниқлашди. Бундай кўрсаткич жуда юқори ҳисобланади ва Вангани буюк башоратчилар сафидан мустаҳкам жой эгаллашига сабаб бўлди.

Ванганинг амалга ошган айрим башоратлари:
- 2001 йилда АҚШдаги эгизак биноларга уюштирилган террорчилик ҳужуми;
- Собиқ иттифоқ тузумининг қулаши;
- Иккинчи жаҳон урушида Германиянинг мағлубияти;
- Чернобил (Украина - 1986 йил) АЭСида содир бўлган ҳалокат;
- Индира Гандининг (31 октябр, 1984 йил) суиқасд оқибатида ўлдирилиши;
- АҚШ президенти Жонн Кеннедининг (22 ноябр, 1963 йил) суиқасд оқибатида ўлдирилиши;
- Муаммар Каддафи ҳукуматининг ағдарилиши;
- Чечен урушининг якуни;
- Собиқ иттифоқ раҳбари Леонид Брежнев вафотининг аниқ санаси;
- Ўз вафотининг аниқ санаси.

Болгариялик буюк башоратчи Ванга оламдан ўтганига 23 йил бўлди. Аммо у айтиб кетган башоратлар кетма-кет ўз исботини топмоқда. Ванга 2020 йили дунё аҳлини қандай ҳаёт кутишини ҳам албатта башорат қилган. Ванга айтгандики, 2020 йил молиявий инқироз билан бошланаркан. Кўплаб давлатлар инқироз туфайли жиддий азият чекади.

Бундан ташқари, ер юзида табиий офатлар ҳам кўп маротаба кузатилади. Бунга қуёшдаги фаоллашув сабаб бўларкан. — Вақт келади, — деганди Ванга. — Қуёш нур сочишда давом этади. Лекин иссиқлик бермайди… Ваҳоланки, бу ҳақда ҳозирги кунда НАСА олимлари ҳам айтишмоқда.

Ванганинг башоратига кўра, Ғарбий Европада диний масалада катта жанжаллар, тўқнашувлар содир бўлади. Тартибсизликлар, тўқнашувлар бир неча йил давом этади. 2020 йил охирига бориб Украина ва Россия ўртасидаги муносабатларга ечим топилади.
— 2020 йили Россияни қурғоқчилик забтига олади, — деганди Ванга. — Аммо Халқаро майдонда муваффақият қозонади. Хитой, Ҳиндистон, Россия иттифоқи тузилади.
Ванга башорат

скачать dle 12.0
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив