» » Болливуднинг Гиннес рекордлар китобига киритилган фильмлари

Болливуднинг Гиннес рекордлар китобига киритилган фильмлари

Ҳиндистон дунёнинг энг йирик киносаноатларидан бирига эгалик қилувчи мамлакат ҳисобланади. У ташкил этилганига 100 йилдан ошган ҳамда бу муддат ичида Болливуд кўплаб рекорд натижаларга эришган. «Bolliwoodtime.ru» Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган ҳинд фильмлари ҳақида маълумот берди.

Ҳиндистон киносаноати — бир йил ичида энг кўп кино ишлаб чиқаргани учун рекорд ўрнатган

Фото: «Bolliwoodtime.ru»

Ҳиндистонда бир йилда 800 тадан 1000 тагача бадиий фильмлар суратга олинади. Бу Голливудда суратга олинадиган фильмлардан икки баравар кўп дегани.

2009 йилда Ҳиндистонда 24 та тилда 1288 та фильм тақдим этилган. Ушбу кўрсаткич туфайли Ҳиндистон киносаноати Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

«Севаман, деб айт» — Энг кўп мукофот олган фильм

Фото: «Bolliwoodtime.ru»

Ушбу фильм жуда кўп мукофот билан тақдирлангани учун 2002 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. 2000 йилда суратга олинган Ритик Рошан ва Амиша Пателнинг дебют фильми муваффақиятли блокбастерга айланди ва умумий ҳисобда 92 та мукофотни қўлга киритди.

«Хотиралар» (Yaadein, 1964) — Бир нафар актёр рол ижро этган фильм

Фото: «Bolliwoodtime.ru»

Режиссёр ва продюсер Сунил Даттнинг ушбу фильмида бош ролни унинг ўзи ижро этган. Жаҳон кинематографиясида бир нафар актёр иштирок этган биринчи ва ягона фильм. Наргис Датт фильмнинг охирги саҳнасида соя сифатида намоён бўлади.

ПиКей (2014) — Болливуднинг биринчи энг кассабоп фильми

Фото: «Bolliwoodtime.ru»

Амир Хон бош ролни ижро этган «ПиКей» фильми 2014 йилда намойиш этилгач, Ҳиндистон тарихидаги энг муваффақиятли фильм деб тан олинган. Фильм 6,22 миллиард рупий ёки 101,2 миллион доллар даромад келтирган. «ПиКей» 2015 йилда Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Кейинроқ ушбу рекордни яна 4 та Болливуд фильми янгилаган: «Бахубали: Ибтидо», «Кураш», «Робот 2», «Бахубали: Интиҳо». «ПиКей» ҳозирги кунга қадар энг кассабоп ҳинд фильмлари бешлигида қолмоқда.

«Бахубали: Ибтидо» — Дунёдаги энг йирик афишага эга фильм

Фото: «Bolliwoodtime.ru»

Режиссёр Ражамоулининг ушбу фильми 2015 йилда энг катта афишаси билан рекорд ўрнатган. Афиша 4 793,65 метр квадрат ўлчамга эга бўлган. Бунгача ушбу рекорд Акшай Кумарнинг «Хўжайин» фильмига тегишли бўлган.

 «Севги ва Худо»— Болливуднинг энг узоқ вақт суратга олинган фильми

Фото: «Bolliwoodtime.ru»

«Севги ва Худо» фильмининг суратга олиш ишлари 1960 йилда бошланган ҳамда 1986 йилда якунланган. Фильмнинг муҳаббат ҳақидаги саҳналари суратга олинаётган пайтда бош рол ижрочиси Гуру Датт вафот этган. Кейин режиссёр уни Санжив Кумар иштирокида қайта суратга олишни бошлайди. Бироқ 1971 йилда унинг ўзи вафот этади. 1986 йилда режиссёрнинг беваси фильмни суратга олишни якунлаб, намойишни ўтказган. Ушбу фильм энг узоқ муддатда суратга олинган ҳинд фильми сифатида рекорд ўрнатган.

 «Ўғирланмаган келин» — Кинотеатрда энг узоқ муддат намойиш этилган фильм

Фото: «Bolliwoodtime.ru»

Болливуднинг энг романтик ушбу фильми кинотеатрда энг узоқ муддат намойиш этилган фильм сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. У экранга чиққан йили, яъни 1995 йилдан бошлаб 10 йил давомида 2005 йилгача узлуксиз намойиш этилган.

«Зулмат» (Тамас, 1988) — Кинотеатрда намойиш этилган энг узоқ давом этувчи фильм

Фото: «Bolliwoodtime.ru»

Ушбу фильм Болливуднинг энг узоқ вақт давом этувчи фильми сифатида рекорд ўрнатган. Фильмнинг давомийлик вақти 4 соат-у 34 дақиқани ташкил этади.

Фильмда Ом Пури, Дипа Сахи, Амриш Пури ва Панкаж Капур каби таниқли актёрлар рол ижро этган.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:03
Қоидабузарлигини TikTok аккаунтига жойлаб мақтанган эрка ўғил жаримага тортилди
13:02
«Telegram»да янгилик! Энди изоҳлар қолдириш мумкин
13:00
Тошкентда депутат қўлга олинди
12:50
Қўшалоқ байрам муборак бўлсин, Улуғбек Мирзаев
13:07
1 октябрдан алкоголь маҳсулотлари нархи ошади
12:56
Одам савдоси: сотилган тақдирлар
09:46
“Авифавир” препаратини қаердан, неча сўмга олса бўлади?
09:37
Энди “Бўри”га ким овоз беради?
09:29
Ўзбекистонда магистратура имтиҳон жавоблари нега кечикаётганлиги тўғрисида изоҳ берилди
09:27
Суперлиганинг 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди
09:26
Нурмат Отабеков: «Бу эпидемик мавсумда COVID-19 билан қайта касалланиш эҳтимоли йўқ»
09:25
Петр Чехни ҳайратда қолдирган ва 6 йил аввал ишсиз юрган «Челси»нинг янги дарвозабони Эдуард Менди ҳақида
09:23
Ўзбекистонда 99% бензин четдан импорт қилинмоқда
09:22
Йўловчи ташиш тақиқланганини айтиб тамагирлик қилиб юрган шахс ушланди
09:21
Ўзбекистон фуқаролигини олишда ўзбек тилидан имтиҳон топширилади. Имтиҳон пулли бўлади
09:20
Қувайтнинг янги амири маълум бўлди: мамлакатда 40 кун мотам
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР