Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ИККИ МАРТА ЎЛГАН БОЛАКАЙ…”

Ғаройиб ҳодисалар изидан: “ИККИ МАРТА ЎЛГАН БОЛАКАЙ…”

Кунларнинг бирида Бразилияда паранормал ҳодиса юз берди. Икки ёшли Кельвин Сантос оғир аҳволда касалхонага ётқизилганди. У пневмониянинг оғир кечадиган турига учраган экан. Афсуски, ўлим топди. Врачлар боланинг жасадини ота-онасига топширишди.

Эртаси куни — дафн маросими бошланишига бир соат қолганда, тобутга солинган Кельвин Сантос беихтиёр кўзини очди-ю, ўрнидан туриб ўтирди ва отасига деди:

— Ота, сув ичгим келяпти! Илтимос, сув беринг!..

Тобут тепасида ота-онадан ташқари бир неча яқин қариндошлар ҳам бор эди. Ҳаммалари даҳшатдан қотиб қолишди. Уй ичи бақир-чақирга тўлди. Болакайнинг отаси эса азбаройи хурсанд бўлганидан югурганча бориб бир кружка сув келтирди. Кельвин Сантос сувдан ичди-ю, яна қайтадан тобутга ётиб, нафас олишдан тўхтади. Яқинлари нима бўлаётганини сира фаҳмлай олмай, бир неча соат кутишди. Кельвин ўрнидан тура қолмагач, касалхонага ола кетишди. Врачлар текшириб кўриб болакай ўлганини таъкидлашди. Бироқ нима учун бир неча ўн сонияга тирилиб, қайтадан ўлим топгани сабабини тушунтириб бера олишмади.

Ҳануз Кельвиннинг ота-онаси дард чекади. Улар тавалло қилишадики, ўшанда врачлар лоқайдликка, масъулиятсизликка йўл қўймаса, Кельвинни асраб қолиш мумкин экан.

Тағин худо билади.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

скачать dle 12.0


Flag Counter