» » АҚШ Давлат котиби коронавирус тарқалишида бош айбдор кимлигини айтди

АҚШ Давлат котиби коронавирус тарқалишида бош айбдор кимлигини айтди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой раҳбариятини коронавирус эпидемияси хусусидаги ҳаққоний маълумотларни яширганликда айблади.
«Афсуски, дастлаб Хитойнинг Уханида тарқалган ушбу вирус ҳақида, эпидемия ҳақида тез фурсатда хабардор бўлинмади. Негаки, Хитой ҳукумати, Хитой коммунистик партияси бу борадаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этмади. Энг ачинарлиси, бунинг оқибатида дунё бўйлаб реал таҳдид юзага келди», – деди АҚШ бош дипломати Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида.

М.Помпео, айни чоқда, инфекция дунё, алалхусус, АҚШ бўйлаб тарқалгани учун айбдорлар жазоланиши, етказилган зарар ундирилишини қайд этган.
Қўшма Штатлар СOVID-19 инфекциясидан энг кўп жабр кўраётган мамлакат бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга қараганда, мамлакатда вирус юқтирганлар сони 587 минг, ўлим ҳолати эса 23600 дан ошиб кетди.

Давлат котибига кўра, ҳозирча Қўшма Штатлар бор куч ва диққатини шиддат билан тарқалаётган коронавирус пандемиясини енгишга йўналтиради. Хавф ортда қолгач эса, ушбу глобал ҳодисанинг сабаб-илдизларини жиддий тафтиш этилади.

Куни кеча Буюк Британия парламенти аъзолари ҳам шунга ҳамоҳанг айблов билан чиққан, коронавирус офати бартараф этилгач, расмий Пекин билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирган эди. Daily Express нашри хабарига кўра, қиролликда ўтказилган ижтимоий сўров қатнашчиларининг 55 фоизи эпидемия тарқалишида Хитой расмийларини айбдор санаган.

Коронавирус пандемияси юзага келганидан буён Ғарб мамлакатлари, хусусан, АҚШ ва Хитой ўртасидаги шундоқ ҳам мураккаб муносабатлар янада таранглашди.
Бундан аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь коронавирус Уханда АҚШ ҳарбийлари томонидан атайин тарқатилганини иддао қилган эди.

Дипломатнинг дипломатия қоидаларига тўғри келмайдиган ушбу даъвоси Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида гўё қанот боғлаб учди ва шов-шувларга сабаб бўлди. АҚШ Давлат департаменти Хитой элчисини суҳбатга чақириб, масъулиятсизларча берилган баёнот борасида изоҳ талаб қилди.

Хитой ҳукуматига қарашли Global Times газетаси эса коронавирус Пентагон томонидан тарқатилгани ҳақидаги фитна назариясини «исботлаш»га уринди.

Уханда номаълум хасталик 2019 йил декабрь (айрим манбаларга кўра, ноябрь) ойида қайд этилган. Хитой расмийлари эса янги эпидемия ҳақида 2020 йил 20 январда маълум қилган. Февраль ойи ўрталарига қадар ушбу вирус асосан Хитой бўйлаб ёйилган. Кейин эса у вабо каби бутун дунёга тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йил 11 март куни коронавирус тарқалиши ҳодисасини пандемия дея эълон қилди. Cайёрамиз бўйича ушбу инфекцияга чалинганлар сони 2 миллионга яқинлашиб қолди.

С.Салим
скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:29
4-сектор раҳбари Зоминда ёшлар билан учрашди, унда ўн нафарга яқин ёшлар иш билан таъминланди
15:05
Одил Aҳмедов фаолиятини Суперлигада давом эттирадиган бўлди
10:13
Жиззахда адлия тизимида ишловчи 9 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди
08:34
Суперлига. 6-тур баҳслари бошланиш вақтлари маълум бўлди
08:33
Осиё чемпионлар лигасида гуруҳдан нечта жамоа чиқади?
08:32
Тожикистонда аёл милициячилар учун адрас ва атласдан тикилган форма тақдим этилди
08:31
iPhone эгаларига Meizu 18 моделини бепул синаб кўриш тавсия этилмоқда
08:30
Федерация суриштирув ўтказди: Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча?
08:28
Рекламалар ортидаги қаллобликлар
08:27
Европада йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган еттита жой
08:26
Рўза — қоринни оч қолдириб, қалбни тўйдиришдир
08:25
Дафн этилган эркакни бир кундан кейин қариндошлари тирик ҳолда топишди
17:53
Жиззахда омадли чек соҳиблари яна биттага кўпайди
17:48
Январь-март ойларида Жиззахда қанча чақалоқ дунёга келди?
11:04
Бугун Жаҳон авиацияси ва косманавтикаси куни! Бу сананинг Жиззахга қандай алоқадорлиги бор?
08:56
Японияда депутатлар ҳомиладор аёллар аҳволини тушуниш учун икки кун давомида сунъий қорин кийиб юрди (видео)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР