» » Коронавирус даврида рўза тутиш осонми?

Коронавирус даврида рўза тутиш осонми?

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон кирди. Дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонлар рўза тутишади ва бу йилги Рамазон аввалгиларидан мутлақо фарқ қилади.

Ҳар йили аксарият мусулмонлар 29 ёки 30 кун давомида кундуз кунлари ўзларини еб-ичишдан тиядилар, ибодат ва дуолар билан кўпроқ банд бўладилар.

Рўза қудрати етган мусулмон учун фарздир.

Аммо пандемия даврида рўза тутиш қандай бўлади?

Sussex университети профессори, доктор Женна Мачиочига кўра, инфекцияни енгиш учун катта куч керак бўлади.

Узоқ вақт еб-ичмаслик эса иммунитетни заифлаштириши мумкин.

Шунинг учун ҳам оғиз очиқ бўлган соатларда рўзадорлар етарли даражада калория йиғиб олишлари керак бўлади.

Улар:

  1. Макроэлементлар - углеводлар, протеинлар ва ёғлар
  2. Микроэлементлар- Витамин С ва темир моддаси

Имкон қадар турфа хил озиқ-овқатлардан истеъмол қилиш керак экан.

Сабзавотлар, мева ва ловия ҳамда бошқа дон маҳсулотлари ҳам организмни бақувват ушлаб туриш муҳим.

Оз ёки кўп ейишлик эса иммун тизими учун бирдай хатарли, дейди доктор Мачиочи.

"Қувват мувозанати" сақланиши керак.

Сувсизлик эса нафас йўлларидаги ҳимоя шилимшиқ пардасига дарз етказиши мумкин.

Етарлича уйқу, меъёрида бадантарбия билан иммун тизимининг соғлом фаолиятини кафолатласа бўлади.

Энг муҳими коронавирус юқтирмасликка ҳаракат қилишдир.

Бу йўлда табиийки, қўлларни совунлаб тез-тез ювиб туриш ва имкон қадар уйда қолиш керак.

Бетоб инсонлар нима қилади?

Covid-19 га чалинганлар ва бошқа касаллиги борлар рўза тутишмагани маъқул.

Зотан, динда ҳам улардан рўза тутиш талаб қилинмаган.

Қанд касали ёки бошқа сурункали касалликка чалинганлар рўза тутиш билан саломатликларига зиён қилишлари мумкин.

Аммо Diabetes UK хайрия ташкилоти раҳбари Даниел Ҳовартга кўра, рўза тутиш ёки тутмаслик беморнинг ўзига боғлиқ. Улар углеводлари секин ажраладиган маҳсулотлар, масалан қора нон ва ишлов берилмаган гуруч истеъмол қилишлари, қондаги қанд миқдорини тез-тез текшириб туришлари маслаҳат берилади.

Тиббиёт ходимлари ва Рамазон

Британия Мусулмонлар Кенгаши Covid-19 га чалинганларни даволаётган тиббиёт ходимларининг вазифаси қанчалар мушкуллигини инобатга олиб, уларни рўза тутмай туришгани мақсадга мувофиқ дея маслаҳат берди.

Рўза тутишнинг фойдаси ҳақида

Кун давомида етарлича калория истеъмол қилмаслик иммун тизимини заифлаштиради деган қараш мавжуд.

Аммо бу бир томонлама хулоса эмас.

Иммун тизими ёқиб ўчириладиган механизмга эга эмас.

Иммун тизимидаги мувозанат жуда мураккаб механизмлар асосида сақланади.

Аммо сичқонлар очлик синовидан ўтишганида уларнинг организмида регенарация кузатилган.

Тадқиқотлар натижасида очликдан сўнг сичқонларда эски ҳужайралар ўлиши ва уларнинг ўрнини янгилари эгаллаши жараёни тезлашган.

Аммо бу жараён инсонларда қандай кечиши борасида аниқ илмий маълумотлар кўп эмас.

Манба: BBC.com

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:17
Ўзбекистонда 8 ойдан буён олтин экспорти тўхтаган
08:00
Россияликларнинг доллар ва еврога қизиқиши пасайди
18:00
МТЖ эркакларига сабоқ: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Марказий Осиёда тенгсиз бўлди
17:13
Кунига – 37 миллион маош, ҳар голи – 1,5 миллиард сўм. Ўзбекистонда энг кўп ҳақ олаётган футболчи ким?
15:11
Россия 18 декабрь куни муҳим битимлардан биридан воз кечади
14:00
Очиқлик сари катта қадам. Президент фармони эълон қилинди
13:00
Ўзбек футболи тарихи
12:08
Мурод Ризаев: Абрамовнинг энг асосий хатоси – еттинчи қитъани кашф қилгани
11:00
Испанияда тиббий ниқоб тақиш бекор қилинади
10:00
2021 йилда Ўзбекистонда қанча одам коронавирусга чалинган?
09:15
Ташриф якунланди: Мирзиёевнинг Андижондаги сўнгги манзили қаер бўлди?
09:13
Сирдарёлик аёл прокуратура биноси олдида жанжал кўтарди. Нега?
09:06
Эсингиздан чиқмасин, терма жамоа - бу халқники! Навбатдагиси шунчаки муваффақиятсизлик эмас, бунга ким жавоб беради?
09:05
Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
09:02
Гутерриш иккинчи муддатга БМТ бош котиблигига тайинланди
09:01
123 кун бир-бирига кишанланган ошиқ-мошиқ занжирни узишди-ю, ажралишди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР