» » Англиялик қиз туғилган кунига совға қилинган пулларни адашиб ахлатга ташлаб юборди

Англиялик қиз туғилган кунига совға қилинган пулларни адашиб ахлатга ташлаб юборди


Англиянинг Шимолий Йоркшир графлиги Йарм шаҳрида яшовчи аёлга чиқиндихона ходимлари у адашиб ташлаб юборган пул солинган конвертни излашга ёрдам берди, деб ёзади TeessideLive.

21 апрель куни Кейна Жексон 18 ёшга тўлди. Қизга ота-онаси карантин тугаганидан сўнг саёҳатга чиқиши учун 450 фунт стерлинг (560 доллар) совға қилди.

Туғилган кун соҳибаси эътиборсизлик қилиб, пул солинган конвертни ахлат челакка ташлаб юборди. Оила ушбу ҳолатдан хабар топганида кеч бўлган, пул ташлаб юборилган чиқинди олиб кетилган эди.

Фото: TeessideLive
Қизнинг онаси Лиэнн Бест шаҳар кенгашига қўнғироқ қилиб ёрдам сўраган.

«Менга қўлларидан келганча ҳаракат қилишларини, бироқ ҳеч нарса ваъда қилмасликларини айтишди. Мен хаёлан пуллар билан хайрлашдим. Ўзимни бу шунчаки қоғоз эканлигига ишонтириб, тинчлантирдим», — дейди Лиэнн.

Фото: TeessideLive
Воқеадан хабар топган маҳаллий чиқинди ташиш хизмати ходимлари қизга ёрдам беришга қарор қилди. Бир неча соатдан сўнг улар ташлаб юборилган конвертни топишга муваффақ бўлган. Ўша куни кечқурун ходимлар қизнинг уйига бориб, йўқолган совғани унга топширган. Оила ходимларни қарсаклар билан қарши олган.

«Улар пулни топиш учун тонналаб ахлатни титгани таҳсинга сазовор. Уларнинг меҳнатини қадрлаймиз», — дейди Бест.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:44
Ўйин: Сен баҳорни соғинмадингми?
16:24
Расмий муносабат
16:23
СОДИҚ САФОЕВНИНГ ТАКЛИФИ КУЛГИЛИМИ?
16:18
Фарғона туманида “Ласетти” ва “Матиз” тўқнашди. Қурбонлар бор
16:16
Ўзбекистон январь ойида қанча тўқимачилик маҳсулоти экспорт қилган?
16:15
Хитойда оила «ортиқча» болалари учун катта миқдорда жаримага тортилди
16:14
Ўзбекистонда 2021 йил 1 мартдан нималар ўзгаради?
16:11
Зарбдор туманида Қўриқлаш хизмати ходимлари ёшларга кураш бўйича машғулот ўтказишди
15:00
ДХА 27 февраль куни "маҳаллабай" тизимда сайёр хизмат кўрсатади
12:58
Чегара ҳудудда сайёр қабул ўтказилди
12:49
Жиззахда солиқ тўловчиларга неча сўмлик хизмат кўрсатилган?
12:42
Жиззахда суд раисининг ўринбосарлари тайинланди
16:16
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси матбуот анжуманида энг кўп қонунбузилиш содир этган ташкилот ҳақида маълумот берилди
09:13
Озода Махмудова Фориш тумани Ухум оилавий поликлиникасида сайёр қабул ўтказди.
09:11
Синф раҳбарларига қўйиладиган талаблар қандай?
09:09
Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР