Қишлоқда 10 йил деганда биринчи ўғил чақалоқ туғилди (фото)


Польшадаги қишлоқда 10 йил деганда биринчи ўғил чақалоқ туғилди. Бу ҳақда «Daily Mail» ёзмоқда.
Тадқиқотларга кўра, Польшада қиз болаларга қараганда ўғил болалар кўпроқ туғилади. Масалан, 2017 йили 207 минг нафар ўғил бола, 196 минг нафар қиз бола дунёга келган.

Бироқ Мейсьце Оджаньске қишлоғида бунинг тамомила акси. Эркаклар етишмаганидан оғир ишлар ҳам аёлларга қолиб кетган: полицияда ишлашади, трактор ҳайдаб, ўт ўчиришда хизмат қилишади.

Ғайриоддий бу ҳолатга қизиқиб шифокорлар ҳам келиб кетишди. Узоқ ўрганишдан кейин аёлларга кальцийга бой парҳез тутишни маслаҳат беришди. Бироқ бир наф чиқмади.

Ҳатто қишлоқ оқсоқоли Раймунд Фришко кимда-ким биринчи бўлиб ўғилли бўлса атаб қўйган совғам бор деб 2019 йилда ваъдаям бериб қўйди.
Ва ниҳоят 10 йиллик танаффус ортда қолиб, 2 май куни Гжегож ва Анна Милеклар хонадонида ўғил чақалоқ туғилди.

«Ҳаммамиз коронавирусга қарши курашаётган чоғда бу ҳақиқий хушхабар. Ҳар бир чақалоқ биз учун қадрли, аммо буниси қалбимизда келажакка умид чироғини ёқди», — деди Раймунд Фришко.

Оқсоқол, албатта, ваъдасини унутгани йўқ, совға бўлади. Фақат кейин, коронавирус ўтиб кетганидан сўнг.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг