СИНГАПУРДА ЖИНОЯТЧИНИ ВИДЕОАЛОҚА ЁРДАМИДА ЎЛИМГА МАҲКУМ ЭТИШДИ…

СИНГАПУРДА ЖИНОЯТЧИНИ ВИДЕОАЛОҚА ЁРДАМИДА ЎЛИМГА МАҲКУМ ЭТИШДИ…

Куни кеча Сингапур суди 37 ёшли исми-шарифи маълум қилинмаган эркакни видеоалоқа ёрдамида ўлим жазосига ҳукм этди.

Судьянинг айтишича, бундай ҳолат мамлакатда биринчи марта кузатилди. Мутасаддилар коронавирус одамлар орасида янада кенг тарқалмаслиги учун шундай видеоконференция усулини қўллашган.

Жиноятчи героин савдоси билан шуғулланганликда айбланди.

Олий жазо осиб ўлдириш орқали ижро этилади.

Умуман айтганда, Сингапур қонунлари наркотик бизнесига нисбатан ўта шафқатсиз. Фуқаро арзимаган ҳажм ёки вазндаги наркотик моддаси билан қўлга тушса, шафқатсизларча жазоланади.