Илон Маск ўғлининг тушунарсиз исмини ўзгартиришга мажбур бўлди. Аммо бу исм тушунарли бўлиб қолмади

Илон Маск ўғлининг тушунарсиз исмини ўзгартиришга мажбур бўлди. Аммо бу исм тушунарли бўлиб қолмади

Америкалик тадбиркор, Space Х ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск ва унинг севгилиси, қўшиқчи Граймс ўғлининг тушунарсиз исмини ўзгартиришга мажбур бўлди, деб ёзади Daily Mail.

Шунга қарамай янги туғилган чақалоқнинг исми тушунарсизлигича қолмоқда.

Маск ва Граймс бир неча ҳафта олдин туғилган болага дастлаб Х Æ А-12 деб исм қўйган эди. Бироқ Американинг Калифорния штати қонунчилигига кўра исмларда арабча рақамлар ишлатилишига йўл қўйилмайди.

Миллиардер ва хонанда болага бошқа исм қўйди. Энди уларнинг ўғли Х Æ А-Хii исмини олди.

Граймс мухлисларига Маск билан ишлатган хийласи ҳақида сўзлаб берди. Маълум бўлишича, исмнинг сўнгги қисми Хii бу Рим рақамларига ўхшатиб ёзилган 12 рақами ҳисобланади.

«Рим рақамлари. Ҳатто энди яхшироқ бўлди», — деб ёзади хонанда.

Манба: Daryo.uz

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter