» » Самолёт ойнаси ёрилиб, учувчи ундан чиқиб кетди

Самолёт ойнаси ёрилиб, учувчи ундан чиқиб кетди

1990 йилнинг 10 июнида Буюк Британиянинг “British Airlines 5390” рейси Бирмингемдан Испаниянинг Малага шаҳрига жўнади.

Бортда 81 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзози бор эди. Парвоз пайтида учувчилар кабинасининг олд ойнаси ёрилиб, борт капитани Ланкастер учиб чиқиб кетди. Унингоёғи руль ва бошқарув панели орасида илиниб қолиб, ўзи эса орқаси билан самолёт фюзеляжининг ташқари қисмига тақаб қўйилди. Самолёт учувчининг ярим танаси чиқиб турганча шу ҳолда ерга қўнди.

Самолётдан учиб кетмаслиги учун стюарт Найжел Огден қўнишга қадар капитанни оёғини ушлаб туриши керак эди. У тезлик ва босим оғирлиги остида капитаннинг аллақачон ўлганига ишонарди, кучи етмаётганлигини сезган Найжел уни қўйиб юбормади ва бошқа бортпроводникларни ҳам ёрдамга чақирди. Чунки капитан корпус двигателига тушиб, ёниб кетиши эҳтимоли бор эди ва бу лайнернинг хавфсиз қўниш имкониятини камайтирарди.

Иккинчи учувчи Атчисон диспетчер билан алоқа ўрнатишга муваффақ бўлди. Самолёт Саунтгемптон аэропортига юборилди ва муваффақиятли қўндирилди. Ланкастер шифохонага эвакуация қилинди, йўловчиларнинг ҳеч бири жабрланмади.

Самолёт қўнганига кўп вақт ўтмай Ланкастер ҳушига келди. Шифокорлар унинг соғлиғига жиддий хавф йўқлигини билдириб, унга чап қўли бармоғи ва ўнг қўли икки жойидан сингани, совуқ уриши ва шок ҳолати ташхисини қўйишди. Стюарт Найжел Огден эса ҳалокатдан бешикаст, бир-икки жойи кўкариб, майда кесилишлар билан қутулди.

Беш ойдан сўнг Ланкастер яна самолёт штурвалига ўтириб, уни бошқаришни бошлади. У 55 ёшигача British Airways авиакомпаниясининг учувчиси бўлиб хизмат қилди ва шундан кейин нафақага чиқди.

AAIB терговининг якуний ҳисоботи 1992 йилнинг 1 февралида эълон қилинди.

Текширув давомида терговчилар самолёт жўнашидан 27 соат олдин унга янги пешойна ўрнатилганлиги ва ушбу фавқулодда рейс алмашувдан сўнг биринчи бўлганини, ойнани мустаҳкамлаган 90 мурватдан 84 таси керакли диаметрдан кичикроқ бўлганлигини аниқлашди. Парвоз пайтида кабина ва ташқаридаги ҳаво босимидаги тафовут оқибатида олд ойна сиқиб чиқарилган.

Қолган болтларнинг йўғонлиги тўғри диаметрга эга бўлиб, керак бўлганидан 2,5 миллиметр қисқа эди. Бу мурватлар тўрт йил давомида олдинги олд ойна ўрнатилишида ҳам ишлатилганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, AAIB Бирмингем аэропортидаги British Airways авиакомпаниясининг техник базаси смена бошлиғи томонидан нотўғри ўрнатилгани ҳалокатга сабаб бўлди, деган хулосага келди. У ҳужжатларни текшириш ўрнига, омбордан олган болтлар олдингиси билан бир хил деб ўйлаб, бир ўлчовга хато қилган.

AAIB шунингдек, авиакомпания томонидан яна бир қанча қоидаларнинг бузилиши ва техник ходимлар иши устидан етарли назорат қилинмаслик ҳолатларини қайд этди.

Ушбу ҳалокатдан сўнг British Airways 5390 рақамли рейсдан фойдаланмай қўйди.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:21
Жиззахдаги ДХМларда МФЙ раислари билан учрашувлар ташкил этилмоқда
17:52
"Креатив студия" кўрсатуви (8-сони)
13:32
Жиззахда “Зўравонликсиз 16 кун” акциясига старт берилди
13:23
Онлайн назорат касса машинаси безак эмас ундан фойдаланиш зарур
09:39
Жиззахда ижтимоий шериклик муносабатлари самарали йўлга қўйилмоқдами?
09:24
Турк дунёси ҳужжатли фильмлар фeстивалида Ўзбeкистон 6 та фильм билан қатнашмоқда
09:23
Хиёнат устида қўлга тушган ходим ички ишлар органларидан бўшатилди
09:22
2021 йилнинг устувор йўналиши белгиланди
09:20
«Гоҳ прокурор чақирса, гоҳ ИИБ «йўқлайди», МИБчиларнинг ўйинини-ку, қўяверинг...»
09:15
Кадрлар салоҳиятини юксалтириш - ислоҳотлар бош мезони
16:11
2021 йилда газ ва электр энергияси истеъмоли учун тарифлар оширилмайди
15:52
Фориш тумани: туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажрим статистикаси
15:50
Бахмал туманидаги Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросидаги ҳолат юзасидан мутасиддаларга чора кўрилади
15:07
«Sharqona lotto»да «Jackpot» суммаси 1 миллиард 260 миллион сўмдан ошди
15:06
Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди
15:03
Тошкентда автобус ёниб кетди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР