» » Тадқиқотчилар коронавируснинг авж олиши ва жамоат транспорти ҳаракати ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топмади

Тадқиқотчилар коронавируснинг авж олиши ва жамоат транспорти ҳаракати ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топмади

Жамоат транспортида ҳаракат қилиш ўйланганидан кўра хавфсизроқ бўлиши мумкин, деб хабар берди New York Times’га таяниб Forbes.

Мутахассисларнинг айтишича, метрода ҳаракатланиш, уйда овқатланишдан кўра хавфсизроқ.

Коронавирус пандемиясининг секинлашишини қайд этган давлатлар жамоат транспорти билан боғлиқ касалликнинг сезиларли тарқалишини кўрмади. Транспорт агентликларининг сўровини ўтказган The New York Times  шундай хулосага келган. Нашр метрода саёҳат ўйланганидан кўра хавфсизроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.

Тадқиқот натижаларига кўра, метро, шаҳарлараро темирйўл транспорти ва автобуслар вирус тарқалишининг муҳим манбаси бўлмаслиги мумкин. Бунда йўловчилар ниқоб кийган ҳолда бўлиши ва транспорт тиғиз вақтда бўлгани каби тўлдирилмаслиги керак. Мутахассислар айтишича, метрода ҳаракатланиш кўчада пиёда юришдан кўра кўпроқ хавф туғдириши мумкин, аммо умумий овқатланиш жойларида тушлик қилишдан кўра хавфсизроқ.

Парижда коронавирусга чалинганларни ким билан алоқа қилганини текширилганда май—июль ойлари ўрталарида аниқланган 386 касалланган гуруҳнинг ҳеч бири жамоат транспорти тизимига алоқадор эмаслигини аниқланган.

Шунга ўхшаш тадқиқот Австрияда апрель ва май ойларида ўтказилган ва унда ҳам жамоат транспортининг касаллик авж олишига алоқаси топилмади.

Токио маъмурлари вирус кластерларини “агрессив равишда” кузатиб боришган ва доим одам билан тўлган шаҳар темирйўл тизими билан боғлиқ ҳеч қандай алоқадорликни топмаган.

Шунингдек, Гонконг ҳам жамоат транспорти билан боғлиқ коронавируснинг кенг тарқалишига дуч келмади, дея маълум қилди Стенли Хо юқумли касалликлар маркази директори Девид Хуей. Шу билан бирга, у агар одамлар уйдан ишламаса, метро ва автобусларни тўлдиришга йўл қўймаслик қийинроқ бўлишини таъкидлади.

“Бундай ҳолда, касаллик авж олиши мумкинлигига ишонаман”, деди Хуей.

Йўловчилар одатда метрода гаплашмайдилар, натижада ҳавога камроқ суюқлик чиқарилади. Бундан ташқари, кўпгина шаҳарларда карантин чоралари ва уйдан иш олиб борилиши туфайли поездлар сони камайган, бу эса ижтимоий масофаланишни осонлаштирган.

Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш бўйича мутахассислар далилларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш кераклигини огоҳлантирмоқда. Катта шаҳарларда жамоат транспортидан фойдаланувчи одамлар сони пандемия аввалги ҳолатга кўра анча кам. Бундан ташқари, транспортда ишлатиладиган шамоллатиш тизимларининг сифати турлича бўлиб, вирусларнинг тўлиқ занжирини кузатиб бориш қийин вазифадир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жамоат транспорти биринчи марта 22 март куни тўхтатилган эди. Жамоат транспорти ҳаракатига карантин чоралари юмшатилгандан сўнг, 8 июнь куни қайта рухсат берилди. Мамлакатда коронавирус қайта авж олиши муносабати билан 10 июлдан бошлаб қайта карантин режими жорий этилди ва жамоат транспорти ҳаракати яна тўхтатилди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР