» » Илон Маскнинг онаси болалари билан муҳтожликда ўтказган йиллари ҳақида сўзлаб берди

Илон Маскнинг онаси болалари билан муҳтожликда ўтказган йиллари ҳақида сўзлаб берди

Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маскнинг онаси Мэй хоним миллиардер ўғлининг ёшлиги анча қийинчиликда ўтгани ҳақида сўзлаб берди.

1979 йилда эри билан ажрашганидан сўнг Мэй Маск моддий жиҳатдан қийналиб қолган ва оила тирикчилик учун энг зарур нарсалардан ҳам иқтисод қилишга мажбур бўлган. Tesla компаниясининг бўлажак асосчиси Илон, унинг укаси Кимбал ва синглиси Тоска эски либослар дўконидан (секонд-хенд) харид қилинган кийимларни кийишга ҳамда энг арзон егуликларни ейишга мажбур бўлишган.

«Болаларим ерёнғоқ мойида тайёрланган бутербродни ҳамда ловияларни хуш кўришарди. Бу анча арзонга тушарди. Яна мен гуруч ва нондан оддийгина егуликлар тайёрлаб берардим ва бу таомлар арзонлиги билан бирга фойдали ҳам эди», — деган Мэй Маск.

Масклар оиласи кинотеатр, ресторан ва сартарошхоналарга боришмаган. Бунинг ўрнига она болаларининг сочларини ўзи тарошлаб қўйган. Турар-жой ва тирикчилик учун она диетолог сифатида ишлаб қилиб пул топган.
«Биз яшашга интилдик ва фарзандларим мен билан бирга курашди», — дея сўзларини ниҳоялаган Мэй Маск.

Илон Маск 1971 йилда Жанубий Африка Республикасининг Претория шаҳрида, шу ерлик муҳандис-учувчи ва канадалик диетолог аёл оиласида туғилган. Бўлажак миллионер ўсмирлик пайтидаёқ АҚШга кўчиб кетишга қарор қилади. Қўшма Штатларга Канада орқали бориш осонроқлигини тушунган йигит онасининг канадалик эканидан фойдаланган ҳолда Канада паспортини олади ва отасининг қаршилигига қарамай, 18 ёшга тўлиш арафасида – 1989 йилда Кингстондаги Қиролича университетига ўқишга жўнаб кетади. Орадан уч йил ўтиб, у АҚШда, Пенсилвания университетига ўқишга киради.

Илон Маск айни пайтда миллиардерлар ўнлигига киради: унинг бойлиги 70,5 млрд долларга баҳоланади.
Унинг бир ёшга кичик укаси Кимбал ҳам бизнес билан шуғулланади — у The Kitchen ресторанлар тармоғи соҳиби.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:41
Дубайда қўлга олинган Instagram юлдузининг уйидан 37 миллион доллар пул ва 13 та люкс автомобил чиқди
14:16
«Ёлғиз бўри» Хитойнинг энг бой одамига айланди
13:47
Андижонда «ақлли» газ ҳисоблагич ўрнатилганидан 2,5 соат ўтиб портлаб кетди
13:01
Президент янги «Таълим тўғрисида»ги қонунни имзолади
12:58
«Авифавир» препарати олиб келинди
12:57
Galaxy S20 FE смартфони намойиш қилинди: фото, нарх ва хусусиятлари
12:53
Навоийда вилоятга бўйсунувчи янги шаҳар ташкил этилди
12:51
Дроннинг ноқонуний “парвози”га чек қўйилди
12:49
Ўзбекистонда газ ҳисоблагичлар тўлиқ алмаштирилади
12:45
Шуҳрат Ғаниев қайси ижобий ҳислатлари эвазига Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани маълум қилинди
12:40
Бугун тадбиркорга солиқ имтиёзи жуда ҳам зарур
11:48
Дўстлик туманидаги қўштирноқ ичидаги блогернинг иддаолари асоссиз бўлиб чиқди
11:26
Жиззахда қайнонасининг 267 минг долларга тенг пул ва тилла тақинчоқларини ўғирлаган собиқ куёв ва унинг шериклари ушланди
11:15
Коронавирусга қарши дунёдаги биринчи самарали дори яратилди
11:14
Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди
11:10
Зафаробод туманидаги режалаштирилган ишлар охирига етказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР