» » Twitter’даги машҳурлар аккаунтини бузган 17 ёшли ўсмирнинг 3 млн долларлик биткоини борлиги маълум бўлди

Twitter’даги машҳурлар аккаунтини бузган 17 ёшли ўсмирнинг 3 млн долларлик биткоини борлиги маълум бўлди

 Фото: Tampa Bay Times
Илон Маск, Билл Гейтс ҳамда бошқа бизнесмен ва машҳурларнинг Twitter’даги аккаунтини бузишда айбланаётган 17 ёшли Грэхем Кларкнинг 3 миллион долларлик биткоини борлиги маълум бўлди. Бу ҳақда гумонланувчининг адвокатига таяниб, Tampa Bay Times хабар берди.

Адвокат биткоинлар ҳақида прокурор гумонланувчини вақтинчалик ҳибсдан озод этиш учун тўланадиган гаров пулини белгилагани маълум қилган. Томонлар Кларк айбланаётган 30 банддаги жиноятларнинг ҳар бири учун 25 мингдан, жами 750 минг доллар гаров пулини тўлашга келишиб олган. Прокурорнинг таъкидлашича, Флорида штати қонунларига кўра, гумонланувчи гаров сифатида тақдим этиладиган маблағларнинг қонуний йўл билан қўлга киритилганини исботлаб бериши керак.

«Жавобгарнинг хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб, ундаги ҳар бир пеня ноқонуний йўл билан ишлаб топилган деб ҳисоблайман… Гап миллионлаб долларлар ҳақида кетмоқда», — дейди прокурор.


Адвокатнинг айтишича, Кларк 2019 йилда жиноий тергов объекти бўлган. Шу сабабли полиция гумонланувчининг 15 минг доллар нақд пули ва 400 биткоинини олиб қўйган. Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот органлари айблов эълон қилишдан бош тортган ва Кларкка 300 биткоинни қайтарган (ҳозирги курс бўйича 3,3 миллион доллар). Бу айбланувчининг маблағлари тўғри йўл билан топилганининг энг яхши исботи.

Судга гаров пули тўланишига рози бўлган. Тергов вақтида Кларк паспортини топшириши, уйини тарк этмаслиги ва қаердалигини кўрсатиб турувчи датчикда юриши белгиланган. Шунингдек, унга ҳар қандай қурилма ёрдамида интернетдан фойдаланиш тақиқланган.

Июль ўрталарида Билл Гейтс, Илон Маск, Барак Обама, Кане Уэст ва бошқа машҳурларнинг Twitter аккаунти хакерлар томонидан бузилиб, биткоин талаб қилингани ҳақида хабар берилган эди. 31 июль куни эса мазкур ишда гумонланиб 17 ёшли Грэхем Кларк исмли ўспирин айбдор деб топилиб, ҳибсга олинган. Кларкнинг шериклари сифатида Флорида штатида яшовчи 22 ёшли Нима Фазелли ва Буюк Британия фуқароси 19 ёшли Масон Шеппард гумонланмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:16
Tesla иккита янги бюджет автомобил моделини чиқаради
17:15
Олимлар коронавирусга қарши бурунга сепадиган спрей яратдилар
17:14
Тоғли Қорабоғ можаросида дунё давлатлари: ким қайси томонда
17:12
Sof.uz: Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланиш ва ўлим ҳолатларининг статистикаси қанчалик ишончли?
17:07
Академик лицейлар, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлари раҳбарлари диққатига!
12:49
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотини топширди (фото)
12:42
ФҲДЁ органларида блокчейн тизимидан фойдаланилади
10:25
Бир гуруҳ Янгиободликлар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланди
10:24
Жиззахда 550 та умумтаълим мактаблари тўлиқ анъанавий шаклда дарс жараёнларини бошлади
08:30
Она тилимизни ривожлантириш ҳар биримизнинг енг муҳим фаолият йўналишларимиздан бирига айланиши лозим
17:38
Зоминда “Меҳр-саховат” кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди
17:22
Саида Мирзиёева журналист ва блогерлар ҳақида: “Улар фуқаролик назоратининг пешқадамларига айланди”
16:53
Эркин Холматов янги таъсис этилган кўкрак нишонининг илк совриндори бўлди
14:26
Podcast: Радарда болалар футболи мавзуси (4 эпизод)
11:47
Қашқадарёда “ўз отаси томонидан зўрланган қиз” воқеаси ўрганилди
11:26
Озарбайжон Тоғли Қорабоғда 550 нафар арман аскари ҳалок бўлганини хабар берди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР