» » Қаҳва, спорт, телевизор. Машҳурлар янги кунни қандай қарши олади?

Қаҳва, спорт, телевизор. Машҳурлар янги кунни қандай қарши олади?

Тонгни қандай қарши олсанг, кунинг ҳам шундай ўтади. Лекин ҳар бир дақиқаси режалаштирилган машҳурлар-чи? Улар тонгни қандай кутиб олиши сизга ҳам қизиқ бўлса, марҳамат, танишиб чиқинг.

Женнифер Энистон

Фото: Cosmopolitan

Актриса эрталаб 04:30 уйғонади, у бунга «Тонгги шоу» сериали намойиши туфайли одатланган. Дам олиш кунлари соат 8-9 гача ухлаши ҳам мумкин. Жен уйғонганидан сўнг юзини ювиб, медитация қилади ва суперфоод коктейлини ичади.

Опра Уинфри

Фото: Cosmopolitan

Таниқли телебошловчи эрталаб, албатта, 20 дақиқа вақтини медитацияга бағишлайди, кейин югуриш йўлагига ўтади. Опра севимли мусиқа ҳамда мазали таомлар билан янги кунга тайёрланади.

Виктория Бекхем

Фото: Cosmopolitan

Spice Girls’нинг собиқ аъзоси соат 6 да уйғонади, ширин ичимликлар ичади. Бадан тарбиядан сўнг болаларни мактабга олиб кетади. Викториянинг ухлаб ётишга вақти бўлмайди.

Виола Дэвис

Фото: Cosmopolitan

Актриса деярли ҳар куни эрталаб 05:30 да уйғонади. Турмуш ўртоғи билан биргаликда жисмоний машқлар бажаради. Виоланинг айтишича, бу вақт айнан улар учун аталган.

Деми Ловато

Фото: Cosmopolitan

Хонанда тонгни спорт билан шуғулланиб кутиб олади. У бирданига кетма-кет иккита машғулотни ўтказади. Дастлаб бир соат бокс билан, кейин кучли машқларни бажаради.

Хлои Кардашян

Фото: Cosmopolitan

Опа-сингиллари ичида Хлои барвақт 5 да уйғонди. Тонгни кўк чой билан бирга банан, сендвич тановул қилиб кутиб олади.

Мерилин Монро

Фото: Cosmopolitan

Машҳур Монро коктейли аслида ҳазил эмас. Актриса ҳар тонг бир чашка сутка иккита хом тухумни чақиб ичган. Бундан ташқари мултивитаминлар ҳам қабул қилган.

Росе Ҳунтингтон-Вайтли

Модель соат 6 да уйғонгач, кучуги билан саёҳат қилади. Табиий маҳсулотлардан ажойиб нонушта тайёрлайди, ванна қабул қилишга ярим соат вақт ҳам ажратади.

Билл Гейтс

Фото: Cosmopolitan

Миллиардер янги кунни доимо югуриш йўлакчасида машғулот билан бошлайди.

Кейт Хадсон

Фото: Cosmopolitan

Актриса будилник овозидан кейин дарҳол уйғонолмайди. 10-15 дақиқадан сўнг қаҳва ичиш учун туради.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

12:23
“Сўғдиёна-W” – “Локомотив-W” жамоасини ўз майдонида янчиб ташлади
11:07
Бу йилги мактаб таътиллари жадвали эълон қилинди
11:01
Бирйўла 10 та ҳудудда коронавирус қайд этилди
10:54
ХТВ ва Қобул Дўсов суди бошланди. Раддия талаби, жавобгар томоннинг фактлари, Дўсов ҳимоясига келган ўқитувчилар
10:47
Президент видеоселектор ўтказди: бу йил қиш совуқ келиши кутилмоқда
10:37
Тарихимиз ҳақида ишланган яна бир фильм премьераси қачон бўлиши маълум қилинди (фото)
09:17
Қашқадарёда мактаб директори ўз жонига қасд қилиб, хатлар ёзиб қолдирди
09:15
ССВ: Ҳар бир ҳудудга «тиббиёт десантлари» сафарбар қилинди
09:14
Суратга олиш, ўйин ўйнаш ва мусиқа тинглаш учун мўлжалланган Sony Xperia 5 II флагмани тақдим этилди
09:01
Шароф Рашидов туманидаги дарс чоғида вафот этган ўқувчи қиз воқеаси: уни аллергия белгилари безовта қилгани айтилди
08:59
Жиззахда 18 ёшли қизнинг қотили олти йилдан сўнг аниқланди
16:02
Ёввойи жониворлар фототанлови: Улар ҳам ҳис-туйғуларини ифода эта олади
15:34
Маданият вазирлиги «карантинни бузган санъаткорлар» масаласида баёнот берди
15:30
Ҳокимларга 10 млн сўмдан мукофот берилди. Мукофот ўрнига «ҳайфсан» олганлари ҳам бор
15:25
Коронавирусдан вафот этган 11 ёшли бола ҳақида маълумот берилди
15:17
Нурмат Отабеков карантин кучайтирилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР