Burberry бренди коронавирусдан ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқарди

Burberry бренди коронавирусдан ҳимоя ниқобларини ишлаб чиқарди

Британиянинг Burberry бренди ўзининг катак принтлари туширилган кўп марта тақишга мўлжалланган ниқоблардан иборат коллекциясини тақдим қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Таъкидланишича, ниқоблар қайта ишланган матолардан тикилган бўлиб, шахсий ҳимоя воситалари талабларига жавоб беради. Антимикроб технологиялар асосида тайёрланган махсус сумкалар билан бирга сотиладиган ниқоблар нархи 118 долларни ташкил этади, дейилади хабарда.

Ниқоблардан тушган маблағнинг бир қисми Burberry’нинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида ташкил қилинган фондига ўтказилади.

Аввалроқ Burberry бренди фабрикаларини тиббий ниқоб ва ҳимоя халатлари ишлаб чиқаришга мослаштиргани, вирусга қарши вакцина устида тадқиқот олиб бораётган Оксфорд университетини молиялаштиргани, шунингдек, хайрия билан шуғулланувчи FareShare, The Felix Project ва бошқа ташкилотларга катта маблағ ажратгани ҳақида хабар берилганди.