Туркия ўзининг илк машинасини учирди (видео)

Туркия ўзининг илк машинасини учирди (видео)

Истанбулнинг «Baykar Defense» компанияси Туркиянинг илк учар машинаси — «Cezeri»ни синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Global News» хабар берди.

«Cezeri» ҳозирча прототип, дастлабки синовда 10 метргача кўтарилди. Турклар келгусида учар машинани икки минг метр баландликкача кўтариш, тезлигини 100 километр/соатгача оширишни режалаштиришган.

Машина тайёр бўлиб, бозорга чиқишигача 10-15 йил кетади. Навбатдаги синовларда «Baykar Defense» машинани ҳайдовчи-учувчи билан синаб кўрмоқчи.