Ленин жасадини сотиб олиш учун 50 миллион доллар тўпланди

Дунё 21-сен, 14:029 Admin 665 0

Владимир Лениннинг мўмиёланган жасадини сотиб олиш учун АҚШда 50 миллион доллар жамланди, деб хабар қилмоқда РИА Новости, америкалик рассом Дэвид Датунага асосан.

Бироз олдин Датуна Вашингтонда Ленин мавзолейи нусхасини қуришни ва у ерга Ленин жасадини олиб келишни таклиф қилган эди. Ушбу таклиф Америка ва Россия фуқаролари томонидан қўллаб-қувватланди.

Дастлаб рассом жасадни сотиб олиш учун ўз ҳисобидан 1 миллион доллар таклиф қилган, лекин бир сутка ичида ушбу таклифни амалга ошириш тарафдори бўлган турли фуқаролардан кўплаб таклифлар келиб тушган. Ташаббускорлар “Лойиҳа”ни амалга ошириш учун 50 миллиондан ортиқ маблағ жамлашга тайёрлигини билдиришган.

Ушбу таклиф Россия Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюганов томонидан кескин кутиб олинди. Сиёсатчи америкаликлар таклифига “Фақат сотқинларгина ўз ватанини, тарихини ва даҳоларини сотади” деб жавоб берди.

Бунга америкаликлар “Ахир Ленин нафақат Россиядаги балким бутун дунё пролетариатининг отаси бўлган. Агар бутунлай беришни истамасангиз, балким вақтинча бериб турарсизлар”, – деб жавоб қайтаришди.

Айтиш жоизки, америкалик санъат ишқибозларининг ушбу таклифи асосида – соф тижорий манфаатлар ётибди. Рассом айтишига қараганда, ҳозир АҚШда кўплаб социал-коммунистик ўзгаришлар содир бўлмоқда ва мавзолей ана шундай ўзгаришлар тимсолига айланиши мумкин. Бундай арт-объектларга сайловлар олдидан талаб жуда катта бўлади.

Асли келиб чиқиши грузиялик бўлган рассом Дэвид Датуна ўзининг сиёсий портретлар ва байроқлар акс этган суратлари ва инсталляциялари билан танилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия Архитекторлар иттифоқи Ленин танаси мавзолейдан олиб кетилганидан сўнг ушбу бинодан қандай фойдаланиш мумкин, деган мавзуда танлов эълон қилган эди. Лекин Россияда ушбу таклиф кўпчиллик томонидан танқид остига олинди ва айни дамда Иттифоқ ўз танловини бекор қилган.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Ёшингиз нечада?