Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди

Коронавирус пандемиясининг яна бир ижобий томони очиқланди

Германиянинг Карлсруе технология институти олимлари коронавирус пандемияси шароитида Ер атмосферасидаги углерод чиқиндилари 8 фоизга камайганини аниқладилар. Мазкур хулоса Remote Sensing нашрида келтирилган.

Углерод чиқиндилари камайишига автомобиллар ҳаракати қисқариши ва авиақатновларнинг тўхтатилиши сабаб сифатида келтирилган.
Шу билан бирга, олимлар атмосферадаги карбонат ангидрид концентрацияси ҳануз бир хиллигини таъкидлашди, чунки улар камайиши учун чекловлар бир неча ўн йиллар давом этиши керак.

Фаразларга кўра, чиқинди газлар ҳар йили 8 фоиздан камайтирилса, у ҳолда ноль даражага 2055 йилга қадар эришса бўлади.