» » Мексикада яширин қабрлар топилмоқда: уларга кимлар дафн этилган?

Мексикада яширин қабрлар топилмоқда: уларга кимлар дафн этилган?

Мексиканинг Гуанахуато штатида полициячилар пинҳона кўмиб юборилган 59 кишининг жасадини топишди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

«Турли жойда яширинча дафн этилган 59 кишининг мурдасини топдик. Қидирувни давом эттирамиз», — деди бедарак йўқолганларни қидириш бўйича комиссия вакили. Топилган мурдаларнинг аксарияти ўсмирларга тегишли эканлиги ҳамда ўн нафар аёлнинг жасади чиққанлиги айтилмоқда. Тахминларга кўра, умумий қабрда маҳаллий уюшган жиноятчилар — наркокартель тўдаларининг қурбонлари қолдиқлари бўлиши мумкин.

Октябрнинг бошларида дўконлардан бирида номаълум кимсалар томонидан ўғирлаб кетилган мексикалик 24 ёшли модель Есения Альварадонинг мурдаси топилгани тўғрисида хабар бергандик. Альварадонинг мурдасидан ташқари қабрдан яна камида олти кишининг қолдиқлари чиққан. Мурдаларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК-экспертизасини ўтказишга тўғри келган. Полиция оммавий қабр топилган ер эгаларини қўлга олишган. Улар наркокартеллар билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Май ойида оммавий ахборот воситаларида Мексиканинг Халиско штатидаги фермалардан бирида одамлар оммавий дафн этилган қабр топилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Ферма Эль-Сальто муниципалитети Ла-Пьедрера манзилгоҳида жойлашган. Қидирув ишлари натижасида камида 25 кишининг жасади топилган. Бундан ташқари, уларнинг ёнида бешта қоп ҳам чиққан. Уларнинг ичида ҳам одам қолдиқлари бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
10:27
2021 йилда солиқ солишда нималар ўзгаради?
10:25
Уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилди
10:23
Адолф Ҳитлернинг Аргентинадаги яширин бункеридан фотосуратлар ва тангалар топилди (фото)
10:21
ДХХ кенг кўламли тезкор тадбирлар ўтказди
10:19
Ўзбекистон 10 ойда 17,6 млн. долларлик шиша буюмларни экспорт қилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР