Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди

Ерга хавф солаётган астероидда жиддий ўзгариш аниқланди

Гавайи университети олимлари Ерга таҳдид солаётган Апофис астероид ҳаракатида хавфли ҳодисани аниқладилар.

Гавайи университети Астрономия институти олимлари 2068 йилда фазовий жисмининг Ер билан тўқнашув эҳтимоллигига таъсир қилиши мумкин бўлган Апофис астероиди ҳаракатида ўзгаришларни аниқлади. РИА Новости хабарига асосан.

Астероидни кузатиш жараёнида тадқиқотчилар Апофис Ярковский эффекти туфайли ўз орбитасидан йилига 170 метрга узоқлашаётганини аниқладилар, бунда иссиқлик нурланиш туфайли кундузи исиниб, кечаси совиш импульси туфайли астероид реактив кучланиш олади.

Бу эффект аниқлашидан олдин, олимлар 2068 йилда астероиднинг ер билан тўқнашуви имконсиз деб ҳисоблашган, аммо энди олимлар қўшимча тадқиқот ўтказишлари керак.

Диаметри 325 метр бўлган Апофис астероиди 2004 йилда аниқланган. Бу кашфиёт шов-шувга сабаб бўлди – ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, қадимги Мисрнинг ёвузлик ва ҳалокат худоси шарафига номланган – Апофис астероиди 2029 йилда Ер билан тўқнашиши мумкин, бу эҳтимол 2,7 фоизга тенг.

Кейинчалик олимлар ушбу таҳдидни рад этишди, 2029 йил 13 апрелда астероид Ер марказидан 37,6 минг километр узоқликда учиб ўтишини ҳисоблашди.