Янги пандемияга тайёр туринг – ЖССТ

Янги пандемияга тайёр туринг – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бутун дунёда янги пандемияга тайёргарлик кўриш ҳақида ҳукуматларни огоҳликка чақирди.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 73-йиллик сессияси олдидан ЖССТ сайтида хабар берилди.

«Биз кейинги пандемияга тайёргарликни ҳозирданоқ бошлашимиз керак. Ўтган йили кўрдикки, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик бўйича ишончли инфратузилмага эга мамлакатлар SARC-CoV-2 вируси тарқалишини олдини олиш ва у билан курашиш учун тезкор ҳаракатларни амалга ошира олишди», – дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус инфекциясининг 49,1 миллиондан ортиқ ҳолатлари қайд этилган. Пандемияда 1,2 миллиондан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмган.

скачать dle 12.0


Flag Counter