Россия Тоғли Қорабоғга бир кунда 20 та самолёт юборди

Россия Тоғли Қорабоғга бир кунда 20 та самолёт юборди

Россия ўтган суткада 170 нафар аскарлари билан 20 та самолётни Тоғли Қорабоғга юборди, дея хабар берди мамлакат Мудофаа вазирлиги.

Аввалроқ, вазирлик бўлим бошлиғи Сергей Шойгу Тоғли Қорабоғга 1100 дан ортиқ россиялик тинчликпарвар кучлар жойлаштирилганини, 73 та самолёт учирилганини айтган эди.

Ҳудудда ҳаммаси бўлиб 1960 нафар аскар, 90 зирҳли транспортёрлар, 380 автоуловлар ва бошқа жиҳозлар билан қуролланган гуруҳ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ ҳудудида жорий йил 27 сентябрдан бошланган қуролли тўқнашувлар поёнига этди. Озарбойжон ҳамда Арманистон Кремль воситачилигида 10 ноябрдан урушни тўхтатиш ҳақида уч томонлама битимни имзолади. Келишувга биноан низоли ҳудудга Россия ҳарбий контингенти киритилиши белгиланганди.